RU

Последние новости

22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  1 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  56 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  8 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  1 20:59Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" пенальтилар сериясида "Динамо"ни ютиб, Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги финалчисига айланди  79 20:47"Бухоро" супергол эвазига Ўзбекистон Кубоги финалига чиқди!  70 20:18"Челси" 56 миллионлик футболчисидан бутунлай воз кечди  2 19:45Тимур Кападзе "Манчестер Сити" машғулотларида бўлди  8 19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  14 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  2 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  8 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  32 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  8 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  2

Ҳиндистон U-16 мураббийи: "Буларнинг барчаси болалар футболига берилаётган эътибор самараси" Новости

Ҳиндистон U-16 мураббийи: "Буларнинг барчаси болалар футболига берилаётган эътибор самараси"

Бугун бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистон - Ҳиндистон баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин ҳиндлар бош мураббийи Бибиано Фернандес қуйидаги фикрларни билдирди.

 

- Биз саралаш босқичида кўрсатган барча ўйинимиздан хурсандмиз. Шогирдларим учта баҳсда ҳам катта ишни бажаришди ва ҳақли равишда U-16 Осиё чемпионати финал босқичига чиқдик. Аввалги мусобақада жаҳон чемпионатига чиқишга бир баҳя қолганди, ўйлайманки кейинги йил бунинг уддасидан чиқиб Осиё чемпионати орқали кичик мундиалга борамиз.  


- Жамоангиз фақат бугунги ўйинда гол ўтказди. Рақиб ҳақида нима дея оласиз? 

- Ўзбекистон яхши ўйин кўрсатди ва ўйлайманки, жамоангиз Осиё чемпионатига боради. 


- Ҳиндистон ёшлар термасининг муваффақият сири нимада? 

- Бунинг сирини фақат бугун ўйнаган жамоадан қидириш керак эмас. Бунинг учун тарихга қараш керак бўлади. Охирги йилларда Ҳиндистон футболида катта ўзгаришлар рўй берди. Айниқса болалар футболига жуда жиддий эътибор қарата бошладик. Яхши футболчилар етишиб чиқяпти. Бугунги ютуғимиз меваси ҳам ўтмишда амалга оширилган ишлар натижаси деб биламан.


- Ҳиндистонда футболга эътибор қачондан ўзгарди? 

- 2002 йилдан туб бурилиш юз берди дея оламан. Болалар футболи бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдик ва шунга кўра ишлашни йўлга қўйдик. Энг аввал мураббийларни ўқитишни бошладик. Кейин яхши болалар етишиб чиқди.   


- Биламизки, Ҳиндистонда крикет биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Футболга эътибор қандай? 

- Бизда футбол охирги йилларда анча ривожланди. Ички чемпионат ўйинларида стадионлар доим тўлади. Хуллас футболга қизиқиш кучли. Ўйлайманки, бир кун келиб биз ҳам жаҳон чемпионатига чиқамиз. Шундай ишлашда давом этсак, албатта мундиалга борамиз.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика