RU

Последние новости

22:34Исломжон Аҳмедов: "Бу ўйиндан катта тажриба олдик. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз"  0 22:20Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди"  0 21:45U-21 биринчилиги. Бир ўйинда 10та гол, "Бунёдкор" футболчисидан гекса-трик, дербида 10та сариқ: 6-тур якунланди (ТУРНИР ЖАДВАЛИ)  0 21:20Нуньес ёзда "Ливерпул"ни тарк этади. Ҳужумчи 2022 йилда 75+25 миллион еврога сотиб олинганди  1 20:58Гарначо учун тўртта топ клуб даъвогарлик қилмоқда  4 20:37Хулиан Альварес "Атлетико"ни тарк этиши мумкин  4 20:15Футзал. Ўзбекистон кубогининг C ва D гуруҳида сўнгги ўйинлар якунланди  0 19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  3 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  12 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  7 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  6 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0

Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди" Новости

Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"

"Нефтчи", "Қўқон-1912" жамоаларида тўп тепган футболчи ўтган мавсумни Тошкентда ўтказган эди.

Гап ҳужумчи Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳақида кетмоқда. Футболчи янги мавсум олдидан жароҳатдан сўнг футболга қайтиши ва режалари ҳақида фикрларини билдирди. 

- 2024 йилни Про лиганинг "Дўстлик" жамоасида ўтказдим. Икки йиллик танаффус ва жароҳатлардан сўнг яна футболга қайтганимга худога шукур қиламан. Жарроҳлик амалиётидан сўнг тушкунликка тушиб қолдим ва футбол билан хайрлашиш фикри уйғонди. Лекин ота-онам, яқинларимнинг далда бериб тургани учун яна майдонга қайтдим. Ўтган мавсум мен учун кутилганидан яхши ўтди дея оламан

- Ёшлигимдан футбол билан шуғулланганман. Қайтишни сўз билан таърифлаб бера олмайман. "Дўстлик" жароҳатдан қайтганимга қарамай қабул қилди ва ўйин амалиёти берди. Чемпионат давомида бир нечта голларда иштирок этдим. Жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Афсуски, таркибимиз янги ва ёш футболчилардан ташкил топгани сабабли тажриба етишмади. 

- Режаларим яхши жамоада тўп тепиш ва спорт формамни юқори даражага олиб чиқиш. Айни пайтда бир нечта жамоалардан таклифлар бор. Улар орасида хориж жамоалари вариантлари йўқ эмас. 

Рейтинг:    

Комментарии

   
31 янв 16:17:57
Лазизхон
Куконда уенаганида зур уеинчи эди омадини берсин
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика