RU

Последние новости

21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  172 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  4 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  0 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  12 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  49 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  1 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0 15:4282 ёшли дарвозабон яна футболга қайтмоқчи  5 15:13Месси Аргентина билан Эквадорга қарши ўйинга бормайди  5

Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Динамо" (1:2) учрашувидан сўнг хоразмликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин қийин кечишини тахмин қилгандик. "Динамо" жорий ўз олдига катта мақсад қўйган ва ушбу мақсадларга эришиш учун ҳаракат қилмоқда. Анча ёрқин жамоа шаклланган. Биз ҳам шундай. Биз ҳам ёмон ўйнамаяпмиз. Мен билишимча, қайтган тўпга эгалик қилиш бўйича "Динамо" Суперлигада етакчи жамоа. Айнан шу жабҳада биз рақибга ютқазиб қўйдик. Яна голлар уришимиз мумкин эди. Ҳаёт давом этади. Футболчилар бироз ранжишди. Энди кейинги учрашувга эътибор қаратишимиз керак. Хафа бўлиб ўтиришга вақт йўқ", - деди Ҳаким Фузайлов бугунги баҳс якунлангач.


- "Хоразм" таркибида кўп футболчилар ўтган мавсумларда "Динамо" таркибида тўп тепган эди. Ушбу футболчилар бугунги ўйинга қўшимча иштиёқ билан майдонга тушдими?

- Очиғини айтсам, биз янги жамоа туздик. "Хоразм" эса 15 йил деганда энди энг юқори дивизионга қайтди. Футболчиларга мотивация бериб ўтириш керак эмас. Биз ушбу таркибни январь ойида йиғдик. Биз учун ҳар бир ўйин финалдек. Иштиёқ юқори бўлиши кераклиги табиий.

- "Хоразм" қачон уй учрашувларини ўз стадионида ўтказа бошлайди?

- Яқин орада. "Андижон"га қарши яқинлашиб келаётган ўйинни ҳам Жиззахда ўтказсак керак. Бизда майдон аллақачон тайёр, ёритиш тизими ҳам. VAR техникалари ҳам етиб келди. Фақатгина текширувдан ўтишимиз керак. Балки "Навбаҳор"га қарши 2 июльдаги ўйинни ўз уйимизда ўтказармиз.

- ПФЛнинг бундай талаблари жуда қаттиқ эмасми? Масалан, "Сурхон" узоқ вақт давомида Тошкентда ўйнади. Ўтган йили эса "Қизилқум"...

- Аксинча, бу яхши. Масалан, терма жамоамиз илк маротаба мундиалга чиқди. Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради.



Рейтинг: +6   

Комментарии

   
16 июн 01:16:55
Shox Ruxbek
Malades Hakim toğo
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика