Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"
07 июл 23:18
Новости


Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"
Ҳаким Фузайлов: "Нефтчи" анча тажрибали жамоа. Катта пуллар сарфлашмоқда ва олдига жиддий мақсадлар қўйиган. "Хоразм" Суперлигада иштирок этишини охирги бўлиб билди ва имкони борича таркиб йиғдик. "Хоразм" иккинчи дарврада кучайиши керак.
- Бубаня нега бугунги баҳсда иштирок этмади?
- У "Андижон" билан баҳсда оёғининг бармоғини синдириб олди. Бубаня иккинчи давранинг учинчи ўйинигача сафга қайтади.
- Жамоа биринчи даврада рақиблар дарвозасига 16та гол урибди. Бу ёмон натижа эмас. Лекин ўтказиб юборган голлари сони 18та. Жамоанинг қайси чизиқларида ўзгаришлар бўлади?
- Бизга кучли ҳужумчи керак. Кейин дарвоза чизиғини ҳам кучайтириш лозим. Бир-икки нафар ҳимоячи ҳам олсак керак.
- Фарруҳ Иброҳимов нега таркибда кам кўриняпти?
- Фарруҳ мавсум стартида жароҳат олган эди. У аста-секинлик билан формасини тиклаб боряпти. У кўпроқ U21 жамоаси сафида тўп тепмоқда.
- "Нефтчи" бугун қанотлар орқали жуда хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Бугун бу жиҳатдан ютқаздик.
- Шаҳрам Самиев ва Франсис Нархлар бугун захирадан ўйинга қўшлишди...
- Нарх ва Самиевлар сўнгги паллада жамоамизга қўшилишди. Улар жисмоний ҳолатини тиклаб боришмоқда. Бироқ уларга ишонишда давом этиш керакми деган савол пайдо бўлди. Чунки маҳаллий футболчилар уларда ёмон ўйнашмаяпти. Легионлерлар эса қолганлардан бир бош устун бўлиши керак.
- "Хоразм" иккинчи даврада ўз майдонига қайтадими? Бунга нима тўсқинлик қилмоқда?
- Ҳозир бу ҳақида аниқ маълумот бера олмайман. Иккинчи даврадаги иккинчи ўйинни уйда қабул қиламиз. Стадион тайёр, ВАР ҳам ўрнатилган. Ёритиш тизими билан баъзи муаммолар бор. Агар ПФЛ рози бўлса, иккинчи даврани ўз аренамизда ўтказамиз.
Похожие новости

Комментарии