RU

Последние новости

14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  0 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  0 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  2 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  3 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  4 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  11 08:37Тарихдан бунақаси бўлмаган! Абдуқодир Ҳусанов биринчи ўринга кўтарилиб олди  9

Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Хоразм" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз қийин ўйин бўлишини кутган эдик. "Пахтакор" мураббий алмашганидан сўнг бошқача футбол ўйнамоқда. Сўнгги уч турда жамоа 15та гол урди ва бор-йўғи 3та гол ўтказиб юборди. Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман. Биз рақиб ҳужумларига ўз ҳужумларимиз билан жавоб бера олдик. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Яна бир бор сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборган ҳолда мағлуб бўляпмиз" - дейди Ҳаким Фузайлов бугунги баҳс ҳақида.


- "Пахтакор" биринчи бўлимда кўплаб ҳужумлар уюштирди ва "Хоразм"ни ҳимояланишга мажбур қила олди. Танаффусдан кейин эса "Хоразм" кўплаб вазиятлар яратди ва менинг назаримда устунлик қилди. Танаффусда футболчиларга нималар дедингиз? Жамоангиз икки хил тайм ўтказганининг сабаби нимада?

- Биз "Пахтакор" ҳозир яхши формада эканлигини билар эдик. Иккинчи бўлимда кўпроқ тўпга эгалик қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим. Шундан сўнг вазиятларга эга бўла бошладик. Афсуски, имкониятларимиздан фойдалана олмаймиз. Бу бизнинг касалимиз. Агар яна гол ура олганимизда "Пахтакор" ғалаба қозониши янада қийинлашган бўлар эди.



- Ўйин бошланишидан аввал Шаҳром Самиев асосий таркибдан тушиб қолди. У ўйиндан олдин жароҳат олдими?

- Ҳа. Чигил ёзди машғулотларида жароҳат олди. Энди эртага шифокор кўригидан ўтиши керак бўлади.

- Олдинда ФИФА кунлари бор. Ушбу танаффусдан қандай фойдаланмоқчисиз?

- Бизда катта танаффус бўлмайди, сабаби биз "Қизилқум"га қарши қолдирилган ўйинни ўтказамиз. Чемпионатда энди 10та ўтказилди, олдинда ҳали 20та учрашув бор.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика