RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  14 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  6 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  11 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Ҳаким Фузайлов: "6 очколи ўйинда ютдик, аммо Суперлига ҳақида гапиришга ҳали эрта" Новости

Ҳаким Фузайлов: "6 очколи ўйинда ютдик, аммо Суперлига ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Про лига 19-тури доирасидаги "Нурафшон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Самарқанд жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳаким Қаюмович, муҳим ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Иккинчи босқичдаги ҳар бир очконинг қадри баланд. Олдин ҳам айтгандим, Про лигада осон ўтадиган ўйиннинг ўзи йўқ. Кутганимиздек жуда ҳам асабий ва оғир ўйин бўлди. Энг аввало футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар қийинчиликларга қарамай ўйин охиригача кураш олиб боришди ва якунда ғалаба қозонишди. Ўйиннинг қандай ўтгани менга ёқди. Тўғри, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кичик хатоларимиз бор. Ўйинни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз. Бугун жамоа характери эвазига ўйинда ғолиб чиқди.

- Жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Дмитро Сидоренконинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?

- У жароҳати сабабли Бухорога кела олмади. Шунингдек, Олег Марчук ҳам бироз шамоллагани боис асосий таркибдан ўрин олмади. Қолаверса, Сирож Мелиев ва Фарҳод Раҳматов ҳам кеча бироз бетоб эди.

- "Динамо" бугун 6 очколи ўйинда асосий таъқибчисини мағлуб этди, дейиш мумкин ва орадаги очколар фарқини 7тага етказди. Айтингчи, "Динамо" Суперлигага чиқиш вазифасини неча фоизга бажарди десак бўлади?

- Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта деб ҳисоблайман. Тўғри, бугун 6 очколи ўйин бўлди, аммо фақат бугунги баҳс эмас, ушбу босқичда тўрт жамоа иштирокидаги ҳар бир ўйин 6 очколи бўлади. Олдинда 5 ўйин бор ва бу 15 очко учун кураш дегани. Шундай экан, ҳаммаси ҳали олдинда.

- Бугун пенальти ишлаб, гол урган Рўзимбой Аҳмедов жамоа футболчиларига қанчалик таъсир ўтказа олмоқда?

- У катта тажрибага эга футболчи. Рўзимбой жамоамизга келгани билан ўзининг етакчилик қобилиятини ишга солмоқда. Аҳмедов ҳозирги ёшида ҳам ҳар машғулотда тер тўкиб ишламоқда, ҳеч бир машғулотларни ўтказиб юбормайди. У жамоадаги ёшларга ўрнак бўладиган ўйинчи.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика