RU

Последние новости

20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  0 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1

Ҳакам "Динамо"га пенальти бермади, ОКМК футболчисига сариқ карточка бериши керак эди. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Новости

Ҳакам "Динамо"га пенальти бермади, ОКМК футболчисига сариқ карточка бериши керак эди. 22-турдаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 22-тур ўйинларидаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди.

«Сурхон» - «Локомотив»

ВИДЕО

VAR пенальтини бекор қилиш учун эпизодга тўғри аралашган. Мазкур вазиятда «Локомотив» ҳимоячиси томонидан ҳеч қандай қоидабузарлик содир этилмаган. «Сурхон» ўйинчиси ҳали кичик контакт юзага келишидан олдин (фол ҳисобланмайдиган) «йиқилишни» бошлади. Ҳакамлар бригадаси тўғри қарор қабул қилди.


«Сурхон» - «Локомотив»

ВИДЕО

Ҳакам учун мураккаб эпизод содир бўлган. Биринчидан, ҳакам ракурс ва ўзи турган позиция туфайли яккакурашнинг барча тафсилотларини охиригача кўра олмади - ўйинчилар унинг нигоҳини тўсиб қўйишганди. Иккинчидан, VAR’нинг аралашувини қўллаб-қувватлайман, аммо видеоёрдамчилар қоидабузарлик қайси нуқтада юз бергани ҳақида мустақил қарор қабул қилишлари ва бош ҳакамни монитор ёнига чақирмасликлари керак эди. Учинчидан, ҳимоячи томонидан рақиб футболчисининг тўхтатиб қолиш ҳолати яққол қоидабузарлик эмасди, шу боис ҳакам фол қайд этмасдан, ўйинни давом эттирган тақдирда ҳам, унинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин эди. Лекин, энг муҳими, ушбу вазиятда «Локомотив» фойдасига пенальти белгиланмагани бўлди.


«Сурхон» - «Локомотив»

ВИДЕО

VAR’нинг воқеага аралашиб, «Сурхон» фойдасига пенальти белгилаш қарорига қўшиламан. «Локомотив» ҳимоячиси томонидан «классик» чалиш ҳолати рўй берган. Пенальти тўғри белгиланган.


«Навбаҳор» - «Металлург»

ВИДЕО

Қоидабузарликдан сўнг «Навбаҳор» ўйинчиси қасддан оёғини рақиб томонга юқорига кўтариб, унга бутсасининг таг қисми билан зарба берди. Бош ҳакам «Навбаҳор» футболчисини четлатиб, тўғри қарор қабул қилди. VAR воқеага тўғри аралашди.


«Андижон» - «Олимпик»

ВИДЕО

Такрорий лавҳалар сифати «Олимпик» дарвозабони томонидан фол бўлган-бўлмаганлигини аниқ айтишга имкон бермайди. Аммо ҳакам яхши позицияда турганини ҳисобга олсак, унинг ўйинни давом эттириш қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин.


«Андижон» - «Олимпик»

ВИДЕО

Ҳакам ўйинни тўғри давом эттирди. Узатма чоғида «Олимпик» ҳимоячисининг қўли танага параллел ҳолатда эди, яъни қўл тана майдонини оширмаган. Шунингдек, ҳакамнинг яхши позицияда турганини эътироф этмоқчиман: у эпизодни аниқ-тиниқ кўрди ва VAR ёрдамисиз тўғри қарор қабул қилди.


«Бунёдкор» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО

Иккала ўйинчи ҳам тўп учун хавфли курашга киришди. «Бунёдкор» футболчисига омад кулиб боқди, унинг яккакурашга киришиш олдидан анча баланд кўтарган ўнг оёғи рақиб футболчисининг тўпиғига тегмади. Ўйинчи курашга жуда хавфли тарзда кирди, аммо фол йўқ эди. «Сўғдиёна» футболчиси рақиб гавдасига урғу берган ҳолда ҳаракатланди. Ҳакам «Сўғдиёна» футболчиси томонидан қўполлик ишлатилганини тўғри қайд этди. Шунингдек, унинг қоидабузарга сариқ карточка кўрсатмагани ҳам эътироф этишга лойиқ, чунки қўл билан рақибнинг юзига зарба бериш ҳолати йўқ эди.


«Бунёдкор» - «Сўғдиёна»

ВИДЕО

Келинг, эпизодни икки қисмга ажратамиз. Биринчиси: эпизодда охиригача курашган ва сирғаниб туриб тўпни майдонда сақлаб қолишган уринган рақибга нисбатан «Бунёдкор» футболчиси томонидан туртиш ҳолати туфайли қоида бузилиши. Бу оддий қоидабузарлик саналиб, сариқ карточкасиз, фақат оғзаки огоҳлантириш билан чегараланади. Иккинчиси: майдондан ташқарисида юз берган тўқнашув, бу ҳолатда «Сўғдиёна» мураббийи жабрланди. У майдонга агрессив тарзда кириб, ҳакамга шикоят қила бошлади. Бу, албатта, қизил карточка дегани.

Шахсий тажрибамдан шуни айтишим мумкинки, бундай эпизодларда қоидабузарга сариқ карточка кўрсатиш мумкин, чунки тўқнашув ўйин охирлаб бораётган паллада юз берган. Учрашув бошида бўлганида, бу сариқ карточкасиз қоидабузарлик ҳисобланарди, аммо ўйиннинг сўнгги дақиқаларида футболчиларда ҳам, расмийларда ҳам (биринчи навбатда, мураббийларда) кескинлик юқорилайди.


✅❌ ОКМК – «Нефтчи»

ВИДЕО

Ҳодиса бошланишида ОКМКнинг 15-рақамли футболчиси томонидан рақибини ушлаб қолган ҳолда тўхтатиш ҳолати кузатилган. Лекин бу қоидабузарлик сариқ карточка кўрсатишга арзигулик эмас — дарвозага тескари турганди, тўп учун оддий кураш кечган, истиқболли ҳужумни бузиш ва ортиқча тажовузкор хатти-ҳаракат мавжуд эмас. Кейинчалик ОКМКнинг 3-рақамли ҳимоячиси дарҳол «Нефтчи» ҳужумчисининг қаршисига югуриб келиб, тўпни тезда ўйинга киритишига тўсқинлик қилган. Спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун ОКМК ҳимоячисига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди.


«Динамо» - «Насаф»

ВИДЕО

«Динамо» ҳимоячисининг қўлига тўп текканини кўрмадим. Ҳакам ўйинни ҳақли равишда давом эттирди.


«Динамо» - «Насаф»

ВИДЕО

“Насаф” фойдасига пенальти тўғри ҳолатда белгиланди. Бу вазиятда "Динамо" ҳимоячиси қўли учун жавобгардир. Ҳеч ким уни қўлини танасининг майдонини оширадиган тарзда ҳаракатлантиришга мажбурламаган.


«Динамо» - «Насаф»

ВИДЕО

Менинг фикримча, бу вазиятда «Насаф» дарвозабони томонидан яққол тарзда қоида бузилиши содир этилган. «Динамо» ҳужумчиси билан ҳаводаги курашда унинг қўллари тўпга етмаган. Шундан сўнг дарвозабон қўли билан ҳужумчининг юзига тегиб кетган. «Насаф» дарвозабони бу ҳолатда эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилди, қоидабузарлик учун пенальти белгилаш ва сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. VAR мазкур эпизодга аралашиши шарт эди.


Шу тариқа, 22-тур учрашувларида ҳакамлар иккита хатога йўл қўйди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+4   
30 окт 18:04:09
Шуржи шахрисабз
Momangni Zeliniskiy quvalagur.shuyam Nasafga qarshi.
+3   
30 окт 18:30:10
Yoqubjon Azimov
Динамо Насафдан анча кучлилик килди аммо судяларни хатолари билан уйинни Насафга олиб беришди
+2   
30 окт 21:04:37
JAHONGIR-707
Ўша экспертга Насафни ўйинни қайта кўришни тавсия қиламан. Абдувоҳиднинг қўли Динамо ўйинчисига тегди, у йиқилди. Лекин бу пайтда тўп майдон ташқарисига чиқиб кетаётганди. Ўйинчида гол уриш имконияти бўлмаса, унга нисбатан қоида бузилганида ҳам пеналти берилмайди
+2   
30 окт 20:27:13
Beck)
Ответ на комментарий пользователя Yoqubjon Azimov
Динамо Насафдан анча кучлилик килди аммо судяларни хатолари билан уйинни Насафга олиб беришди
Togri kuchli oyin korsatgandur nu Nasaf halol yutdi u sani kamandenga sudyalarin yordam beradi Nasafgamas kalxoz
+2   
30 окт 20:25:37
Beck)
Ответ на комментарий пользователя Realcha
Hammasi tepadan xal bòladi. nasapni yilni boshidan beri qulog'idan tortib kelishyapti. Raqiblarini aksincha botirishyapti. Chempionlik nasap muhlislariga ham tatimasa kk. mard muhlislariga
Shu gaplaribga boq yemisanlami dabbalar xasatchilar kuti kuyarlar erkak bolarin ozini kamenden yeb yursa usiroq kutlaringa arpani boxona qimalarin erkela
+2   
30 окт 19:30:15
Realcha
Ответ на комментарий пользователя Yoqubjon Azimov
Динамо Насафдан анча кучлилик килди аммо судяларни хатолари билан уйинни Насафга олиб беришди
Hammasi tepadan xal bòladi. nasapni yilni boshidan beri qulog'idan tortib kelishyapti. Raqiblarini aksincha botirishyapti.
Chempionlik nasap muhlislariga ham tatimasa kk. mard muhlislariga
+2   
30 окт 18:35:37
Mirjalol
Ответ на комментарий пользователя Lochin Lochin
Zarb bilan tegmadi salgina tegdi va qoravoyni emotsiyasi 2 sekundlarda penalti ishlashga qaratilgandi
Irqchilik qilma oppog'oy...
+1   
30 окт 21:13:10
عاشق القرآن
Ekspertlar qayerdan bilmadimu lekin toʻp boshqa joyda hujumchi bilan varatar boshqa joyda toʻqnashishdi bu yerda penalti berilmaydi, chala ekspertlar hammasi Dod solib yigʻlasa ham Bu yil Nasaf Qarshi chempion. muborak boʻlsin butun Qashqadaryo ahliga chempionlik Neftchi muhlisi
+1   
30 окт 20:13:38
muzaffarov1970@gmail.com
Хохлаймизми ёки хохламаймизми бари бир Насаф чемпионликни галаба козонади чунки Насаф Осиёда буладими Суперлигада буладими энг ёркин уйин курсатади. Кимда Осиё кубоги, бир неча Узбекистон кубок сохиби, Узбекистон супер лигада кумиш медали сохиби, хар йили хакикий узинининг уйинлари билан халк жамоасига айланиб булди. Бугунги кунда Насафни мухлислари водийда хам Кораколпогу Хоразмда,Бухораю Навоиида хам куплаб топилади. Тошкент ва Тошкент вилоятини билмадим.
+1   
30 окт 18:56:57
FANAT FC NASAF_REAL.M
Hakam hato qilmadi chunki bu penaltiga tortadigan vaziyatmasdi
+1   
30 окт 18:37:32
Dilmurod Uzbekiton
Bu chempianat asiya deyarli hamma juranalistlari umaman saviyasiz poytaxt kulblarini maaqtaydi viloyat kluliblari kovlaydi shu saytga endi umman kirmayman
   
31 окт 10:11:36
Sandro
Dinamo-Nasaf o'yinida Dinamo foydasiga berilmagan penaltini kecha Sport tvda hakamlar qo'mitasi ekaperti penalti u yerda yo'q edi deb baholadi. Bu yerda penalti bor deyilmoqda. Qaysi ekspertni fikriga ishonish kerak. Yoki ikkala ekspertni bitta ko'rsatuvga chaqirish kerak-mi!?
   
31 окт 06:25:01
Sayfuddinovich86
Nasaf raqiblari orasida eng kuchlisidan ham 10 (O'N) ochko!!! oldinda... O'N OCHKOOO !!!!!!!
   
30 окт 18:17:47
Xndjs Sjsjdk
Nasaf va Dinamo bahsini boshqargan hakamni padariga ming lanat shu odamlarni deb futboldan kunglim qoldi.
   
30 окт 18:17:11
Xndjs Sjsjdk
Nasaf va Dinamo bahsini boshqargan hakamni padariga ming lanat shu odamlarni deb futboldan kunglim qoldi.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика