RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  6 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  4 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  6 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  69 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  31 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  110 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  699 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар Новости

Ҳафта иқтибослари. Машҳурлардан энг сара фикрлар

Сайтимиз одатига кўра, ўтган бир ҳафта ичида хориж матбуотида келтирилган машҳур футболчи ва мураббийларнинг энг сара фикрларини тақдим этамиз.

- "Мен ПСЖ билан Чемпионлар лигасида, ундан кейин терма жамоа билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни хоҳлайман. Бу айни пайтда менинг энг катта хаёлларим, балки яқин орада уйланарман ҳам". (Неймар журналистлар билан суҳбатда келажакдаги режалари ҳақида)

- "Менга ҳар доим Роналдиньо ёққан, лекин биз учун Месси худди Диего Марадона каби. У билан бир терма жамоада ўйнаётганимдан мамнунман. У Эквадор дарвозасига учта гол уриб бизни жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Месси - туғма етакчи". (Пауло Дибала терма жамоадоши Лионель Месси ҳақида)

- "Менимча, Алексис Санчес Премьер-лигадаги ЛеБрон. У чемпионатнинг энг яхши ўйинчиларидан бири ва ҳар куни бирга машғулот ўтказар эканмиз, бунга яна бир карра амин бўламан". (Начо Монреал "Арсенал" ҳужумчиси Алексис Санчесни машҳур баскетболчи ЛеБрон Жэймсга ўхшатиши ҳақида)

- "Мен расман футболдан кетяпман. Биринчи навдбатда шундай ажойиб фаолият учун Худога миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, Нигерия футбол федерацияси ҳамда Нигерия терма жамоасида мен билан ўйнаган жамоадошларимга катта раҳмат. 1997 йил Нигериянинг "Жулиус Бергер" клубида тўп тепишни бошлаганимда бу даражага етаман деб ўйламагандим. Менга айниқса Англия чемпионатида ўйнаш футболчи бўлиб шаклланишимда катта ёрдам берди. Энди бўлса ҳаётимда янги босқич бошланади". (Катта футбол билан хайрлашган Якубу Айегбенининг сўнгги сўзлари)

- "Мен учун афсона жуда катта маъно беради. Зидан - бу афсона. Унинг мен ҳақимда гапирганини эшитиб тўлқинланиб кетдим. Шундай буюк инсоннинг мен ҳақимда илиқ сўзларни айтиши ҳар куни эрталаб уйғонганимда ўз устимда янада кўпроқ ишлаш кераклигига ундайди". ("Селтик" ҳужумчиси Мусса Дембеле ўзи ҳақида илиқ гапларни гапирган Зинедин Зидан ҳақида)

- "Умид қиламанки, "Милан" буни кўрди". ("Севилья" футболчиси Виссам Бен Йеддер "Ливерпуль" билан кечган 3:3 ҳисобидаги ўйиндан сўнг. Маълумки, "Севилья" мазкур баҳсда 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётиб якунда 3:3 ўйнади. Футболчи бу билан 2005 йил ЕЧЛ финалини ёдга олди)

- "Унинг мақсади миллионер бўлиш эмас, балки яхши футболчи бўлиб етишиш. Унинг ҳалиям тўп олиб келиб берадиган болалардан фарқи йўқ. У "Манчестер Сити"ни яхши кўради ва доим шу ерда қолишни хоҳлайди". ("Манчестер Сити" академияси директори Жэйсон Уилькокс U-17 жаҳон чемпионатида порлаган ёш инглиз Фил Фоден ҳақида)

- "Илгари Габон деган давлат ҳақида кўпчилик билмасди. Аммо энди Пьер-Эмерик Обамеянг туфайли шундай мамлакат борлигини бутун дунё билади". (Габон терма жамоаси футболчиси Реми Эбанега машҳурларнинг давлатга таъсири ҳақида)

- "Ўйиндан кейин ўзимни яхши ҳис этдим. Кетишимни билгандим. Бир соат ўтгач, Австралия футбол федерацияси вакили Дэвид Гэллоп мени кетмасликка ундади. Орадан бир соат ўтиб яна фикрим ўзгарди. Кейин кетма-кет беш бокал пиво ичдим, бошим айланиб қолди ва охири барибир кетишга қарор қилдим". (Австралия терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиққан бўлишига қарамай ишдан бўшаган Анге Постекоглу қандай қилиб кетишга қарор қилгани ҳақида)

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика