RU

Последние новости

18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  2 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  11 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  13 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  15 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  8 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  12 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас” Новости

Гвардиола Холанд ҳақида: “Унинг ҳолати яхши эмас”

“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола Эрлинг Холанднинг соғлиғида муаммолар ҳали ҳам борлигини хабар қилди.

22 ёшли ҳужумчи ЕЧЛ доирасида “Боруссия Д” (0:0)га қарши баҳсда жароҳати олгани туфайли “Лестер” (1:0) ва “Севилья” (3:1) билан учрашувларни ўтказиб юборди.

АПЛ 15-туридан ўрин олган “Фулхэм” билан баҳсда эса Холанд захирадан майдонга тушиб, 90+5-дақиқада пеналтидан тўп киритган ҳолда “шаҳарликлар”га ғалаба келтирди.

“Холанд ҳали ҳамон идеал ҳолатда эмас. Эртага кўрамиз. Унинг суяги бутунлиги муҳим. Бўғимларда кичик муаммолар бор.

Айни дам у яхши ҳолатда эмас. 1 ҳафта ёки 10 кун ичида нима бўлишини кузатамиз. Агар у ўзини яхши ҳис қилса, Норвегия ТЖда ўйнайди. Бу каби ўйинлар футболчилар учун муҳим”, дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Пеп шогирдлари 9 ноябрда Англия Лига Кубоги доирасида “Челси” билан ўйнайди. Шунингдек, жамоани 12 ноябрда АПЛдан ўрин олган “Брентфорд”га қарши ўйин кутмоқда.

Норвегия термаси эса ноябрда Ирландия ҳамда Финляндияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика