Гвардиола: "Реал"га қойил қоламан, биз бу клубга тақлид қилишни хоҳлаймиз"
24 фев 2020 16:34
Новости
Гвардиола: "Реал"га қойил қоламан, биз бу клубга тақлид қилишни хоҳлаймиз"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Реал"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен бу клубга қойил қоламан. "Реал" ўйинчилари кўп бор Чемпионлар лигаси финалида ўйнашган ва улар умумий ҳисобда неча бор бу мусобақада ғолиб чиқишганини ҳам билмайман. Бизда бу қадар Чемпионлар лигасида кўп ғолиблик йўқ.
"Реал" - биз тақлид қилмоқчи бўлган клуб. Биз ўзимизни дунёдаги энг катта ва обрўли стадионда кўрсатишимиз керак. Биз бир неча голлар уришга ҳаракат қиламиз", - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги ўйин 26 февраль куни ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии