Гвардиола ўзи шуғуллантирган энг иқтидорли футболчини айтди
28 мая 2021 08:38
Новости
Гвардиола ўзи шуғуллантирган энг иқтидорли футболчини айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола у шуғуллантирган энг иқтидорли ўйинчи ким эканлигини айтди.
"Энг зўри - Месси. Иккичи ўринда? Мен Лионелни 17 ёшида кўрмаганман, аммо бу ёшда Фоденни шуғуллантирганман. Ростини айтсам, мен бундай ажойиб имкониятга эга 17 ёшли футболчини кўрмаганман", - дейди Гвардиола.
Бугун 21 ёшни қарши олган Фоден жорий мавсум "Ман Сити" либосида АПЛ доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.
Англиялик футболчининг клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии