RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  9 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  12 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Гвардиола: “Мане баъзида ҳайратланарли гол уради. У ҳақиқий талант” Новости

Гвардиола: “Мане баъзида ҳайратланарли гол уради. У ҳақиқий талант”

“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола “Ливерпуль” ҳужумчиси Садьо Маненинг иқтидори ҳақида гапирди.

“Сўнгги икки йилда “Ливерпуль” билан бу каби ҳолатлар жуда кўп марта рўй бермоқда. Чунки Мане ўзига хос талантга эга футболчи. У баъзида ғалаба учун шу қадар фавқулодда имкониятларини намойиш этадики, натижада ўйин охирида гол киритиб жамоасини ғалабасини таъминлашга катта ҳисса қўшади. У ҳақиқий талант. 

Агар бу каби ҳолатлар бир ёки икки марта такрорланса, “бизга омад кулиб боқди” деб қўйиш мумкин. Аммо охирги йилларда бу каби ҳолатлар кўпроқ рўй бермоқдаки, менимча, унда қандайдир фавқулодда қобилият бор ва у ўйин охирида голлар уриб, баҳс тақдирини ҳал қилиб қўймоқда. 

Бу турда биз ғалабага эришдик, “Ливерпуль” ҳам шу ишни уддалади. Улар бир нечта ўйинда сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалабани тантана қилишмоқда ва бу жамоанинг характеридан далолат беради. 

“Манчестер Сити” 100 очко тўплаб, Англия чемпионлигини қўлга киритганида биз ҳам 4-5 та учрашувда сўнгги дақиқаларда гол уриб, ғалабага эришганмиз”, деди Гвардиола.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика