Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди
18 июн 11:53
Новости
Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧда кимлар ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди
Хабарингиз бор, бугун клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида "Манчестер Сити" жамоаси ўз юришини бошлайди.
"G" гуруҳидан ўрин олган "шаҳарликлар" бугун Марокашнинг "Видад" клубига қарши майдонга тушишади. Мазкур учрашувдан олдинги матбуот анжуманида инглиз клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола баъзи саволларга жавоб бериб ўтди.
"Бу мавсумнинг бошланиши... Биз мавсумни бошладик, биздаги ҳиссиёт шундай.
Янги харид қилинган ўйинчилардан кўнглимиз тўқ, чунки уларнинг барчасида улкан сифатлар бор.
Кимлар ўйнайди? Ҳамма жалб этилади. Баъзи футболчилар бошқаларга қараганда кўпроқ ўйнайди. Лекин ҳамма ўйнайди, чунки олдиндаги бутун мавсум шундай бўлиши керак!"

Бугун "Манчестер Сити"даги ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусановни майдонда кўрамизми деган саволга 21:00 да старт оладиган беллашувда жавоб оламиз.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии