Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда
15 мая 2025 11:59
Новости
Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда
Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити" таркибини "Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо билан кучайтирмоқчи.
Хабарларга кўра, ўйин темпини назорат қиладиган, хавфли вазиятларни яратишда иштирок эта оладиган ва ҳужумларни самарали якунлай оладиган футболчи қидирмоқда. 27 ёшли Ольмо бу лойиҳага жуда мос келади ва ёзги мавсумда "Сити"нинг асосий трансфер мақсадига айланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Дани Ольмо 2024 йилнинг ёзида 55 млн евро эвазига "Лейпциг"дан "Барселона"га ўтган эди. Ҳужумкор ярим ҳимоячи 2024/25 йилги мавсум 36 расмий ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Transfermarkt'га кўра, унинг Каталония клуби билан шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, яъни "Манчестер Сити" испаниялик плеймейкернинг трансферини расмийлаштиришга қарор қилса, қийин музокараларга дуч келади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии