Гвардиол Манчестер об-ҳавоси ва "Сити"да унга отасидек бўлиб қолган инсон ҳақида гапирди
10 авг 16:30
Новости
Гвардиол Манчестер об-ҳавоси ва "Сити"да унга отасидек бўлиб қолган инсон ҳақида гапирди
Йошко Гвардиол "Манчестер Сити" ва Хорватия терма жамоасидаги жамоадоши ҳақида илиқ фикр билдирди.
"Манчестерда кўпинча ёмғир ёғади, аммо менга фарқи йўқ. Бу ерга футболчи сифатида келганман. Кўчада ҳарорат қандай бўлиши билан ишим йўқ, майдонда бўлсам бўлди.
Ковачич менга отамдек бўлиб қолган, у доимо ёнимда. Бир ўзим яшайман ва уйланмаганман. У қўнғироқ қилиб, мени тушлик ёки бошқа нарсаларга таклиф қилади" - деди Гвардиол.
Комментарии