Гризманн, де Йонг ва Дест асосий таркибда ўйнаган бўлса ҳам Marca'дан "Хетафе"га қарши ўйин учун баҳо олишмади
18 окт 2020 10:19
Новости
Гризманн, де Йонг ва Дест асосий таркибда ўйнаган бўлса ҳам Marca'дан "Хетафе"га қарши ўйин учун баҳо олишмади
Мадриднинг Marca нашри "Барселона"нинг Ла Лига 6-тур доирасидаги "Хетафе" (0:1)га қарши ўйинидан қониқиш ҳосил қилмади.
Ҳужумчи Антуан Гризманн, хавбек Френки де Йонг ва ҳимоячи Сержино Дест асосий таркибда майдонга тушган бўлса ҳам баҳо олишмади. Франциялик ва нидерландиялик футболчи 80-дақиқада алмаштирилган бўлса, америкалик ўйиннинг сўнггига қадар ҳаракат қилди.
"Барса"нинг фақатгина бир футболчиси битта юлдуздан кўпроқ олди - ёш испаниялик Педрига иккита юлдузли баҳо беришди.
"Хетафе"нинг 5 ўйинчисига икки юлдуз, форвард Кучо Эрнандесга эса уч юлдузли баҳо қўйилди.
Ғолиб мураббийи Пепе Бордалас 3 юлдуз, "Барселона" устоози Рональд Куманга эса бир юлдуз қўйилди.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии