Григорий Колосовский: "Натижа адолатли бўлди"
12 авг 00:21
Новости
Григорий Колосовский: "Натижа адолатли бўлди"
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Сўғдиёна"-"Металлург" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Қийин ўйин ўтказдик. "Сўғдиёна" жамоаси жадвалда пешқадамлар сафида бормоқда. Шу боисдан ҳам бу учрашувга жиддий тайёргарлик кўрдик. Жиззахликлар кубокдаги оғир ўйиндан сўнг бугун яна майдонга чиқишаётганини тушуниб тургандик. Ўз имкониятларимиздан фойдаланишга ҳаракат қилдик. Такрор айтаман, бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун ҳам оғир кечди.
- Бугунги ўйиндаги натижадан қониқдингизми?
- Ўйин борасида айтсам, натижа адолатли бўлди. Турнир жадвалидаги ўрнимизга қарасак, кетма-кет икки ўйиндан буён очко йўқотаяпмиз. "Локомотив" билан ўйинда ҳам, бугун ҳам бир очкодан жамғардик холос. Суперлигадаги ўрнимизни сақлаб қолиш учун бизга ғалабалар керак. Бугунги ўйиндаги натижа адолатли бўлди.
Комментарии