Григорий Колосовский: "Металлург"ни Суперлигада сақлаб қолиш? Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз"
16 сен 19:22
Новости
Григорий Колосовский: "Металлург"ни Суперлигада сақлаб қолиш? Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз"
- Ўйин ҳақида
- Икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Ҳакамлик жуда ёмон бўлди. Учрашув давомида жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлдик. Барча қоидабузарликга негадир бир жамоа фойдасини кўзлаб қарор чиқарилди. Ўйинни назорат қилишга интилдик. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юборганимиз қимматга тушди. Голни ҳам “Олимпик” вакиллари қоидабузарлик ортидан киритишди. Ҳакам ушбу вазиятда нега ҳуштак чалмаганини тушуниш қийин. Ғалабага жуда яқин эдик.
- Жамоага қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун нима етишмаяпти?
- Вазиятлар бор, аммо якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Кўриб бораётган бўлсангиз, ҳар ўйинда голли вазиятлар яратамиз, бироқ якуний зарбаларга аниқлик етишмаяпти.
- Бугунги натижадан сўнг "Металлург"нинг Суперлигада сақлаб қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Шундай экан, охиригача курашамиз. Жамоанинг мақсади ҳозир Суперлигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга қаратилган. Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз.
Комментарии
Хеч йук 1йил тарк этсин футболни.сунъий бюджетхур максадсиз команда