RU

Последние новости

20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  43 20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  24 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  15 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  19 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

Григорий Колосовский: "Ғалаба қозондик, лекин ўйин сифатидан умуман қониқмадим" Новости

Григорий Колосовский: "Ғалаба қозондик, лекин ўйин сифатидан умуман қониқмадим"

Про-лиганинг 1-тури доирасида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.


- Қийин ғалаба. Бу мавсумдаги биринчи ўйин эди. Бундай босимга бой пайтларда биз интеллектуал ўйин кўрсатишимиз керак эди. Икки хил таймни кўрдик. Уларда биз жуда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Ўйиндаги муаммоларни, хатоларни кўриб чиқамиз. Учрашувдан олдин рақиблар ҳар бир тўп учун, майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишини кутгандик. Мавсум стартидан олдин бўлган матбуот анжуманида айтганимдек, биз бу турнирда фақатгина қоғозда фаворитмиз. Ҳар бир жамоа ғалаба қозонишга, бизни ютишга майдонга тушади. Шу сабабли ўйин биз учун оғир ўтди. Ҳа, ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритдик. Бироқ ўйин сифатидан умуман қониқмадим. Ишлашда давом этамиз ва хатоларни кўриб чиқамиз. 12 апрель куни бизда Фарғона сафари кутиб турибди. Ўйин катта стадионда бўлади ва шу сабабли бунга жиддий қараш керак.

- Кейинги ўйинлар ҳам шу каби қийин ўтишини кутяпсизми?

- Ҳозирги пайтда исталган жамоа алоҳида ўйинларда рақибларига кураш таклиф қила олади. Шу сабабли навбатдаги учрашувларда ҳам қийинчиликлар бўлишини кутяпман. Чунки бу ерда ўткинчи ўйинлар йўқ. Жамоалар ўз майдонида бўладиган баҳсларда очко учун қаттиқ курашади. Фарғона сафарига жиддий тайёрланиш керак. Фарғона жамоаси, ўйинда мухлислар кўп бўлса керак. Лекин унгача бизда кубок ўйини кутиб турибди. Аввало бу баҳс ҳақида ўйлаймиз. Фарғонадаги ўйинга жуда жиддий тарзда тайёрланамиз. Бугунги ўйиндаги хатолар, айниқса, голларга олиб келган стандартлардан кейинги хатолар қай тариқа юзага келганини кўриб чиқамиз.

- Кубокдаги вазифа қандай?

- Раҳбарият томонидан вазифа қўйилган: ҳар бир ўйинда 3 очко учун ўйнаймиз. Ёш футболчилар билан ўйин бўлса ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Олдимиздаги ўйинга бошқачароқ кайфиятда борамиз.

- Бугун "Олимпик" таркибида иккита гол урган Жавоҳир Мубараков "Локомотив" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг бугунги ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, голни "Локомотив" тарбияланувчиси урди. Лекин ҳозир у бизнинг жамоада эмас. Шу сабабли уларни баҳолаш ноўрин. Чунки рақиб жамоа бош мураббийи бу ҳолатга баҳо бериши керак. Лекин нега биз голлар ўтказиб юбордик? Нега ўша вазиятларда ҳимоячилар ўйнамади? Нега ҳимоячилар ўша вазиятда рақибни назоратсиз қолдирди? Муаммолар шундай.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика