RU

Последние новости

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  1 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  6 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

"Ғиждувон" бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов: “Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади” Новости

"Ғиждувон" бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов: “Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади”

Биринчи лиганинг 17-турида “Ғиждувон” жамоаси ўз майдонида “Жомбой”ни қабул қилди ҳамда 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мазкур учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдириб ўтди.

- “Хабарингиз бор, ўтган турда жуда аламли тарзда мағлубиятга учрадик. “Жомбой”га қарши ўйинга астойдил тайёргарлик кўрдик. Таркиб борасида катта таваккалга қўл урдик. Асосан ёшларни майдонга туширдик. Ёшлар берилган имкониятни тўлиқ оқлади. Бугун имконият берганимиз 2000 йилда туғилган Ислом Бойсариев хет-трикка эришди. Очиғи, аввалги турда “Зомин”дан учралган мағлубият жамоага қаттиқ таъсир қилди. Биз жуда яхши имкониятларга эга бўлсак-да, омадимиз келмаганди. Шунинг учун ҳам “Жомбой”ни ютишимиз зарур эди.

- “Ғиждувон”нинг бугунги кунда асосий вазифаси нимадан иборат?


- Аслида бизнинг жамоамиз олдига Про-лигага чемпион сифатида йўл олиш вазифаси қўйилганди. “Зомин”га мағлубиятга учраб, имкониятларимизни пасайтириб юборган бўлсак-да, ҳали ҳамон мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Охиригача курашамиз ва мақсадимиз Про-лигага чиқиш.

- Рақобатчи жамоалар борасида қандай фикрдасиз?


- Бу йилги Биринчи лига баҳслари қизғин ва муросасиз кечмоқда. Чунки мен эътибор билан қарамоқдаман, ҳар бир жамоада иқтидорли ва яхши футболчилар кўп. Асосан ёшлар тўп сураётган бўлса-да, келажаги бор боллар кўзга ташламоқда. Айтайлик, “Зомин”, “Нефтгазмонтаж” ва “Навбаҳор-Фарм” жамоаларида яхши футболчилар талайгина. Шу ўринда ПФЛ раҳбарларига бир таклифим бор эди. Келгуси йиллардан бошлаб Про-лига ва Биринчи лига форматига яхшироқ эътибор беришса яхши бўларди. Негаки, Про-лигада жамоалар сони кам. Ишонинг, Биринчи лигадаги молиявий имконияти юқори жамоаларни Про-лигага қўйиб, иштирокчилар сони оширилса янада қизиқарли ўйинлар сони ошарди. Биринчи лигада ҳам ўз олдига вазифа қўядиган жамоалар чиқиб келади.

- Бугунги кунда “Ғиждувон” жамоасининг молиявий ҳолати қандай?


- Бу борада муаммомиз йўқ. Раҳбарият мукофат пулларини бермоқда. Маошлар бўйича ҳам узилишлар деярли йўқ. Раҳбарият йигитларни шу томонлама қўллаб келмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика