RU

Последние новости

11:05Ўзбекистон БААга қарши кўк либосда ўйнайди  3 10:54"Арсенал" афсонаси Гвардиоладан сўнг "Манчестер Сити"ни бошқариши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  1 10:08Жаъфар Ирисметов: "Ҳозир терма жамоанинг ўйинини яхши ёки ёмон дейдиган пайт эмас"  3 09:50"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топиб қўйди  3 09:45Игорь Шквирин: "Гуруҳда рақобат кучли, хатолардан керакли хулоса чиқарилмаса қимматга тушади"  4 09:14"Реал Мадрид" МЮ футболчисини сотиб олиши мумкин  2 08:40ФИФА президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистонда футбол жадал суръатда ривожланаётганини эътироф этди   4 08:04Гвардиола бир шарт билан Италия клубларидан бирини бошқаришга розилигини маълум қилди  1 07:36Модричнинг "Реал Мадрид"даги келажаги маълум  0 01:40Миллатлар лигаси. Австриядан 5:1, Грециядан ғалаба ва Фарер ороллари — Латвия ўйинида дуранг  2 01:12Коке "Атлетико"нинг 2014 йилги чемпионлиги ҳақида: "Ўзимни FIFA ўйинидаман деб ўйладим. Ўшанда "Барселона"да Месси, "Реал"да эса Роналду бор эди, даражани ўзингиз бир тасаввур қилиб кўринг"  4 00:50Биласизми? БАА терма жамоаси футболчиси Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин   23 00:18БАА Тошкентга тўртта йўқотиш билан келди  11 23:21Терзич "Манчестер Юнайтед" бош мураббийига айланиши мумкин  2

Ғайрат Ҳасанов: "2 млрд. сўмга ташландиқ стадионни таъмирламоқчиман, аммо..." Новости

Ғайрат Ҳасанов: "2 млрд. сўмга ташландиқ стадионни таъмирламоқчиман, аммо..."

"Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоаларида ўйнаган собиқ дарвозабон Ғайрат Ҳасанов "Ўзбекистон" телеканалида эфирга узатилган "Муносабат" кўрсатувида ўзи яшайдиган ҳудуддаги стадионни таъмирлаш мақсадида эканлигини айтди.

"Футбол мактаби ва Фарғона давлат университети битирувчиси ҳисобланаман. Профессионал даражада футбол билан шуғулланганман. Фаолиятим давомида "Нефтчи", "Насаф" ва Ўзбекистон терма жамоасида тўп тепганман. Керакли билим ва тажрибага эга бўлдим. Маблағ йиғдим. Яйпан шаҳар, Ўзбекистон туманимизда 70 йилларда қурилган стадион бор. Айни дамда стадион қаровсиз аҳволда.




Юзлаб болалар ҳар куни ўша ерда шуғлланишади. Ҳокимиятга мурожаат қилиб, стадионни таъмирлаш учун 2 млрд. сўм инвеститция киритмоқчилигимни маълум қилдим. Бу маблағни футболчилик фаолиятим давомида тўплаганман, бунинг устига дўстларим ҳам бор.


Келажакда мана бундай спорт мажмуасини яратмоқчиман. Ҳокимимизни олдига кирсак, кимсан, қаердан келдинг, маълумотинг қандай деб сўрамадилар. Масалан, фаолиятим давомида кўплаб мамлакатларга борганман ва у ердаги ареналардан андоза олдим. Мақсадим болалар спортини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш.

Октябрь ойида Фарғона вилояти ҳокими сайёр қабулида бўлдим. У киши менга маблағни қаердан оласан деб сўрадилар. Ўз маблағларим эвазига ушбу ишни бажармоқчилигимни ва 30дан ортиқ иш ўрни яратмоқчи эканлигимни айтдим. Чунки бу стадионга мураббийлар керак.

10 йил ичида Осиё ёки жаҳон миқиёсида бирорта футболчи тарбиялай олсак, Ўзбекистон туманимизнинг иқтисодиётига катта ёрдам берган бўлади. Масалан, ўша футболчи йилига 3 млн. доллар топса, бу маблағ эвазига завод, фабрикалар қуриш мумкин. Бизнес бу фақат тикувчилик ёки савдо-сотиқ эмас. Болалар эса назоратсиз қолмайди" - дейди Ғайрат Ҳасанов.

Рейтинг: +80   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика