RU

Последние новости

21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  2 21:00Футзал бўйича ЖЧ-2024. ФИНАЛ. Бразилия — Аргентина (матнли трансляция)  4 20:52Украиналик футзалчи: "Биз бу натижани ўз-ўзидан қайд этганимиз йўқ"  0 20:20АПЛ. "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  7 20:19"Монца" — "Рома". Шомуродов захирада  4 20:10"Динамо" — ЦСКА. Файзуллаев дербини асосий таркибда бошлайди  1 20:03"Ал Айн" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:00Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди  1 19:51"Айнтрахт" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 19:41"Брайтон" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  2 19:27Бразилия — Аргентина. Футзал бўйича ЖЧ финали учун таркиблар маълум  0 19:15Ла Лига. "Барселона" "Алавес" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  5 19:10Футзал бўйича ЖЧ. Украина Францияни аяб ўтирмади ва тарихда илк бор мундиалнинг бронза медалларига эга чиқди!  5 19:06"Страсбур" — "Ланс". Ҳусанов доимгидек асосий таркибда  2 18:53"Реал" Карвахаль билан шартнома 2026 йилга қадар узайтирилганини эълон қилди. Ҳимоячи 8-10 ойга сафдан чиққан  0

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради" Новости

Футзал. Дилшод Хайдарқулов: "Парагвайга қарши ўйин кўп нарсага аниқлик киритиб беради"

Тажрибали футзал мураббийи ва терма жамоага бир нечта ўйинчиларни етказиб берган Дилшод Хайдарқулов Парагвайга қарши учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди.

Маълумот учун, Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги футзал миллий жамоаси эртага, 17 сентябрь куни Парагвайга қарши Жаҳон чемпионати 2-тур учрашувини ўтказади. 


- Аввало Жаҳон чемпионати бошлангани билан барчани табриклайман. Мундиалга юртимиз мезбонлик қилаётгани қувонарли ҳолат. Бу ўзбек футзали, мураббийлар учун фойдали деб ўйлайман. 

- Биринчи турда Нидерландия билан куч синашдик. Дастлабки бўлимда жамоамиз ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзларига келишди. Бу табиий ҳолат. Айтишим мумкинки, таркибимиз анча ёшарган. Аброр Ахметзянов, Фазлиддин Ботиров, Самариддин Беркинов учун дебют Жаҳон чемпионати. Шунга қарамай улар ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. 

- Жароҳатлар ўз таъсирини ўтказяпти. Суннат Жўраев, Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Равшан Элибоевлар бўлганида Нидерландияни аниқ ютар эдик. 3-3 яхши ҳисоб, лекин икки очко йўқотдик. Ўйин охирида Ҳусниддин Нишонов катта саҳнага чиқди. Ушбу турнирда Ҳусниддиндан кўп нарса кутяпман. У топ даражадаги футзалчи. Жаҳон чемпионатида ўз номини қолдириши керак. Қолганлар ҳам ёрқин ўйин кўрсатишига ишонаман. 

- Парагвайга қарши ўйин кўп нарсани аниқлаб беради. Энг асосий ўйинда ғалаба қозониш муҳим. Бу рақибдан устун келсак гуруҳда пешқадам бўлишимиз имкони пайдо бўлади. Умид қиламанки, энг яхши натижамизга эришамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
16 сен 17:43:30
rustam
Ответ на комментарий пользователя VAHA_UTD
ўйин қачон?
17.09.24г
   
16 сен 15:53:31
VAHA_UTD
ўйин қачон?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика