Футзал. Бугун Ўзбекистон Анголага қарши баҳс олиб боради
13 авг 11:37
Новости
Футзал. Бугун Ўзбекистон Анголага қарши баҳс олиб боради
Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бугун Португалияда мамлакатимиз мезбонлик қиладиган футзал бўйича Жаҳон чемпионати иштирокчиси – Ангола терма жамоаси билан рўбаро келади.
Аслида, ушбу беллашув 11 август санасига режалаштирилган эди. Бироқ, виза билан боғлиқ муаммолар туфайли Ангола терма жамоаси делегацияси Сантарем шаҳрига ўз вақтида етиб кела олмаган. Шу сабабли томонлар келишувига мувофиқ, учрашув 13 август куни ўтказилиши белгиланди.
Маълумот учун, жамоамиз 13, 15 август кунлари Ангола, 16 август куни эса Португалияга қарши баҳс олиб боради.
Халқаро ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон - Ангола
13-август | 23:00
"Сантарем" спорт мажмуаси
Комментарии