RU

Последние новости

12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  0 11:45Марко Ройс нима сабабдан Саудия Арабистони клублари таклифини қабул қилмаганини айтди  0 11:20Дидье Дешам: "Тўпни ҳужумга етказишда муаммога дуч келдик"  0 11:00Ўзбекистон терма жамоасининг БАА билан ўйин учун тахминий таркиби  21 10:37"Барселона" ёзда бомба трансферни амалга оширмоқчи  9 09:58"Арсенал"нинг яна бир етакчиси терма жамоада жароҳат олди  0 09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  2 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  12 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  24 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  2 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6

Футболдаги фантастик ноаниқ зарбалар: Стерлингдан тортиб Кубагача Новости

Футболдаги фантастик ноаниқ зарбалар: Стерлингдан тортиб Кубагача

Бугун “даҳолар”ни бир ерга жамлаймиз.

Раҳим Стерлингнинг "Лион"га қарши чорак финалда кўрсатгани "Сити"га қимматга тушди - худди шу вазиятдан кейин "Лион" қарши ҳужумга ўтди ва Мусса Дембеле ўйинга "нуқта" қўйди. 

Албатта, Стерлингнинг "ҳунар"идан баттар ҳолатлар ҳам футбол тарихида учраган. Ана шундай фантастик ноаниқ зарбаларни тўплашга ҳаракат қилдик. Қуйида бирма-бир томоша қилинг.


Раҳим Стерлинг (“Манчестер Сити”), 2020 йил

Жезусдан ажойиб пас – Стерлингдан даҳшатли хато. Ҳа, “миллионлар ўйини”да бундай вазиятлар учраб туради, аммо энг ёмони, бу ҳолат жамоангга катта минус келтириши ва панд бериб қўйишидадир.


Якуб (Куба) Блашиковски ("Боруссия" Дортмунд), 2010 йил

Эҳтимол, сўнгги ўн йилликнинг энг унутилмас хатоларидан бири, гарчи бу Дортмунд учун муҳим бўлмаган вазият бўлса ҳам. Ўйиндан кейин Юрген Клопп уни қораламади, фақат бу яна рўй бермаслигига умид билдирди.


Крис Ивелумо (Шотландия терма жамоаси), 2008 йил

Футболчининг терма жамоадаги дебюти унчалик муваффақиятли чиқмади – у бир ярим метрдан дарвозани нишонга ололмади.

"Рафиқам 4-5 кундан кейин ўйиндаги ушбу лавҳани ўчиришимни талаб қилди. Вазиятни кўриб чиқдим. Буни амалга ошириш жуда қийин эди, лекин мен буни уддаладим", – дея жилмайиб қўйди Ивелумо.


Фредди Юнгберг ("Арсенал"), 2005 йил

Бўш дарвозага йўлланган яна бир зарба. Ҳатто афсонавий футболчилар ҳам буни ўз бошидан ўтказган – Фредди Юнгберг ҳам.


Диего Форлан ("Манчестер Юнайтед"), 2003 йил

Ўртоқлик учрашуви. Дарвозабон ва ҳимоячининг хатосидан сўнг, Уругвай терма жамоасининг бўлажак сардори бўш дарвозага йўл топа олмаган... Ажабланарлиси шундаки, Форлан "Юнайтед"да муваффақиятсизликка учраган.


Арнальдо Вера ("Либертад"), 2003 йил

Жанубий Америка футболи тарихидаги энг ақл бовар қилмайдиган хатолардан бири – албатта, ҳужумга қўшилган марказий ҳимоячи учун бу унчалик шармандали эмас (ва жамоа ғалаба қозонган), лекин барибир-да!

Якубу Айегбени (Нигерия терма жамоаси), 2010 йил

Айнан шу хато 2010 йилги Жаҳон чемпионатида кузатилган энг зўр воқеа эди. Кейинчалик нигерияликлар барибир ҳисобни тенглаштиришди, аммо ғалаба қозониш учун бу етарли эмас эди.


Эрик-Максим Шупо-Мотинг (ПСЖ), 2019 йил

Камерунликлардан қойилмақом хато (аниқроғи, тўсқинлик). У мана орадан бир йил ўтиб, ПСЖни Чемпионлар лигаси ярим финалига олиб чиқди.


Бонус. Фаҳад Ҳалфан (Қатар терма жамоаси), 2010 йил

Қатарлик футболчининг амалга оширган ишини таърифлашнинг ўзи қийин. Ушбу воқеа 2010 йилги Ёзги Осиё ўйинларининг 1/8 финалида Ўзбекистонга қарши учрашувда кузатилган.

Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика