RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  12 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  1 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  10 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 4:1 (матнли трансляция)  4 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0

Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар Новости

Футболчиларимиздан карантин вақтидаги хайриялар

Бутун дунёда коронавирус пандемияси ҳукм сураётганидан хабарингиз бор.

Ушбу мураккаб вақтда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари кам таъминланган, ногирон ва эҳтиёжманд инсонларга хайриялар қилишаётгани одамни қувонтиради.


ОТАБЕК ШУКУРОВ

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Шаржа" клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади. Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва уни муҳтож оилаларга тарқатди. Бундан ташқари Шукуров инстаграмдаги ўз саҳифасида бошқа футболчилардан ҳам хайрия челлежига қўшилишга чақирди.




ОДИЛ ВА АЗИМ АҲМЕДОВЛАР

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ташаббуси билан Аҳмедовлар оиласи Наманганда катта хайрияга қўл урди. Одилнинг ўзи Хитойга, "Шанхай СИПГ" ихтиёрига етиб борганига қарамай унинг ака-укалари, хусусан "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов Наманган шаҳридаги бир қанча маҳаллаларга бориб, ҳозирги вазиятда қийналган, ногиронлари бор хонадонларни йўқлашди. Ун, гўшт, ёғ, макарон ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари тўла ортилган машинани Азим Аҳмедовнинг ўзи бошқариб борди.


ЭЛДОР ШОМУРОДОВ

Терма жамоамизнинг яна бир вакили Элдор Шомуродов эса собиқ клуби "Бунёдкор" тарбияланувчиларига ёрдам қўлини чўзди. Гап шундаки, Миржалол Қосимовнинг катта ўғли мураббийлик қилаётган "Бунёдкор-2004" жамоаси Россиянинг Краснодар шаҳрида анъанавий IX Сергей Игоревич Вахрушев хотира турнирида иштирок этаётганди. Бироқ 17 март куни Россия спорт вазирлиги мамлакат ҳудудида ҳар қандай халқаро мусобақаларни ўтказишни тақиқлади ва хотира турнири ҳам шу қарорга кўра бекор қилинди.

Қайтиш чипталари кейинроққа олингани боис "Бунёдкор-2004" жамоаси бир неча кун давомида Россияда қолиб кетди. Жамоа бир муддат Краснодарда бўлди ва Ростовга кўчиб ўтди. Ёш футболчилар бир неча кун давомида меҳмонхонада истиқомат қилишди. Шунда Элдор ўз ҳисобидан ёш футболчиларга ёрдам берган ҳамда жамоа аъзоларига Ростовдан Москвага бориш чипталарини олиб берган. Сўнгра "Бунёдкор-2004" вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташкил этилган чартер рейс орқали Москвадан Ўзбекистонга олиб келинган.

Сайтимиз таҳририяти номидан бугунги қийин даврда ҳамюртларимизга ёрдам бераётган барчага миннатдорчилик билдирамиз.


Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика