RU

Последние новости

11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  11 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  11 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  20 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  8 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  6 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3

Футболчи майдонга тушмай ўз жамоаси дарвозасига пенальти олиб келди Новости

Футболчи майдонга тушмай ўз жамоаси дарвозасига пенальти олиб келди

Теги :  VAR
Жума куни иккинчи Бундеслигада "Хольштайн Киль" "Бохум"ни қабул қилди.

Мезбонлар ҳисобни очишди, аммо биринчи бўлим охирида захирадаги футболчининг аҳмоқона хатоси туфайли гол ўтказиб юборишди.


Нима?


Ҳа, тўғри ўқидингиз - айнан захира футболчиси туфайли.


"Хольштайн"нинг 23 ёшли футболчиси Михаэль Эбервайн бошқа футболчилар билан ўз жамоаси дарвозаси ортида чигалёзди машқларни бажараётган эди. Бу вақтда "Бохум" форварди Сильвер Ганвула тўпни ўзига тўғирлаб, жарима майдончасига кирди ва зарба берди, аммо у кутилганидек бўлмади. Тўп майдонни тарк этаётган бир пайтда Эбервайн (захирадаги) уни чизиқ устида тўхтатиб қолди.


Учрашув бош ҳаками Тимо Герах нима бўлганини пайқамади, аммо иккинчи Бундеслигада VAR бор. Видеоассистентлар вазиятни қайта кўриб чиқишди ва Эбервайн қоида бузганини маълум қилишди. Герах видеони ўзи томоша қилди ва "Хольштайн" дарвозасига пенальти белгилади.

Ноаниқ зарба соҳиби Сильвер Ганвула пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди.


"Қоида бўйича бу тўғрими?" деяпсизми? Албатта, ҳакам ҳақ эди. Қоидаларга кўра, агар "ўйин жамоанинг алмаштирилган, четлатилган ёки захирадиги футболчиси туфайли тўхтатилса баҳс жарима зарбаси ёки пенальти орқали давом эттирилади". Эбервайн тўпни ўз жарима майдончаси ичида тўхтатди, шу сабабли 11 метрлик жарима зарбаси қўйилди.


Мезбонларнинг бахтига жамоа баҳсни 2:1 ҳисобида якунлади. "Хольштайн"да дебют қилишга улгурмаган Эбервайн эса фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика