RU

Последние новости

14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  1 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  8

Футбол ўрнига киберспорт Новости

Футбол ўрнига киберспорт

Айни дамда коронавирус туфайли бутун дунё бўйлаб одамлар бир жойда тўпланиши мумкин бўлган барча тадбирлар бекор қилинмоқда.

Футбол ўйинлари ҳам бундан мустасно эмас. Бироқ киберспорт мусобақалари ҳақида бундай дея олмаймиз. Бир неча кун олдин ЛаЛига вакиллари FIFA20 ўйини бўйича мусобақа ташкил қилиб, унда ҳақиқий футболчилар иштирок этишини таъминлашди. Ушбу ўйинларни минглаб ишқибозлар томоша қилишди.

Киберспорт мусобақаларининг томошалари кундан-кунга ортиб бормоқда ва ўқувчиларимизга ушбу йўналишда ўтказилаётган энг сўнгги мусобақаларни тақдим этишга қарор қилдик.


Dota 2

Айни дамда Dota 2 бўйича WeSave! Charity Play хайрия турнири ўтказилмоқда. Унда ҳар бир зонанинг (МДҲ, Европа, Шимолий Америка, Жанубий Америка, жануби-шарқий Осиё, Хитой) машҳур жамоалари ўзаро беллашишмоқда. Ушбу турнирдан тушган пуллар коронавирусга қарши курашга сарфланади.

Ушбу ўйинларни Twitch.tv платформаси (сайти) орқали WePlay каналларида томоша қилишингиз мумкин.



CS GO (Counter Strike Global Offensive)

Шу кунларда ESL томонидан ташкил этилган ESL Pro League Season 11: Europe мусобақаси давом этмоқда. Европанинг энг кучли 18та жамоаси 3та гуруҳга бўлинган. Бугун "А" ва "B" гуруҳларидаги сўнгги ўйинлар бўлиб ўтади.


Гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри иккинчи босқичга йўл олишади, 2 ва 3-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф ўйинларини ўтказиб, навбатдаги босқич учун кураш олиб боришади. Турнирнинг соврин жамғармаси 531 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Мусобақа чемпиони 75 000 долларини қўлга киритади.

Ушбу мусобақада ягона ўзбекистонлик киберспортчи мавжуд. SANJI ники остида ўйнаётган Санжар Кулиев "Virtus.pro" шарафини ҳимоя қилмоқда. Ушбу жамоа "C" гуруҳида ва ушбу олтилик ўйинлари 26 мартдан старт олади.

Ушбу турнир ўйинлари Twitch.tv платформаси (сайти)даги MainCast каналида намойиш этилмоқда. Бугунги баҳслар Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика