RU

Последние новости

18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   0 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  0 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  0 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  24 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  5 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  8 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  17 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4

Франция чемпионати. “ПСЖ” дан йирик ғалаба, Каванидан “дубл” Новости

Франция чемпионати. “ПСЖ” дан йирик ғалаба, Каванидан “дубл”

Франция чемпионатининг 11-турида пешқадам “ПСЖ” йирик ғалабани қўлга киритди.

Дисквалификация қилинган Неймарсиз ҳаракат қилган парижликлар “Ницца”га қарши баҳсда 3-дақиқадаёқ ҳисобн очишди. Ди Мариянинг жаримадан узатиб берган тўпини Кавани рақиб ҳимоячиларидан чаққонроқ ҳаракат қилиб тўрга йўллади. 31-дақиқада яна Д Мария-Кавани тандемининг комбинациясидан кейин уругвайлик ҳужумчи рақиб посбони билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва уни усталик билан алдаб ўтиб, бўш дарвозани қийинчиликсиз ишғол этди. 52-дақиқага келиб ҳисоб йириклашди. Бу гал қанотдан рақиб жарима майдончасига узатилган тўпни Кавани боши билан шериклари томон узатди. Тўп эса “Ницца” ҳимоячиси Дантенинг оёқларига тегиб, дарвозага йўл олди -3:0.

Ушбу ғалабадан кейин парижликларнинг очколари сони 29 тага етди ва улар чемпионат турнир жадвалини ишонч билан бошқаришмоқда. “Ницца” ҳисобида 10 очко бор. Балотелли жамоадошлари 14-поғонани эгаллаб туришибди.

Франция чемпионати.

11- тур

ПСЖ – Ницца 3:0

Голы: 1:0 – 3 Кавани, 2:0 – 31 Кавани, 3:0 – 52, автогол Данте.

ПСЖ – Ареоля, Тиаго Силва, Берчиче, Дани Алвес, Кимпембе, Верратти, Рабьо (Ло Чельсо, 66), Дракслер, Ди Мария, Мбаппе (Пасторе, 80), Кавани (Лукас Моура, 85).

Ницца –Бенитес, Данте, Ле Маршан, Бюрне, Марлон, Снейдер, Лусамба, Менди (Тамез, 66), Ле-Мелу (Сент-Максимен, 78), Жалле, Балотелли (Плеа, 72).


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика