RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

Флик "Атлетико" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг: "Агар "Барса" шундай ўйнашда давом этса, бизни тўхтатиб бўлмайди" Новости

Флик "Атлетико" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг: "Агар "Барса" шундай ўйнашда давом этса, бизни тўхтатиб бўлмайди"

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Кубоги ярим финали доирасида Мадриднинг "Атлетико" жамоасига қарши кечган жавоб учрашувида (3:0) ўз шогирдлари намойиш этган ўйинга юқори баҳо берди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳсда каталонияликлар 0:4 ҳисобида имкониятни бой беришган эди ва шу тариқа умумий ҳисобда турнирни тарк этишди.

Фантастик ўйин ва камбэкка бир қадам:

Флик жамоасининг ҳаракатларидан фахрланишини яшириб ўтирмади:

"Барча футболчилар борини бериб ҳаракат қилишди ва фантастик ўйин ўтказишди. Шунчаки тўртинчи голни уриш насиб қилмади, футболда шундай бўлиб туради.

Менда шундай ҳис борки, агар биз кўпроқ мана шундай ўйинлар ўтказсак, бизни умуман тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмайди".

Жароҳатлар муаммоси:

Ажойиб ўйинга қарамай, учрашув давомида Жюль Кунде ва Алекс Бальденинг жароҳат олгани мураббийнинг кайфиятини туширди:

"Таркибимизда янги жароҳат олганлар бор ва мен бундан ҳеч ҳам хурсанд эмасман, бу яхши ҳолат эмас. Биз тиббий штаб ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар билан жиддий гаплашиб олишимиз керак: бир ҳафта ичида уч нафар футболчимиз жароҳат олишининг олдини қандай қилиб олишимиз мумкин эди?" — деди Флик.

Шу тариқа, "Барселона" мўъжиза яратишга жуда яқин келди, аммо якунда Испания Кубоги билан хайрлашди. Энди жамоанинг бор эътибори Ла Лига ва бошқа мусобақаларга қаратилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
05 мар 00:13:40
насрилло
Битта гол фарки бн (3--4) уйнасак бизга хеч ким ета олмайди дебди!!!Туппа тугри Барселона куйи лигага тушиб кетадику унда!!!
   
04 мар 20:44:58
leva8989
Bu kubok kerakmasdi Barsaga,1-o'yindayoq boplab qo'yishgandi,yo'q joydan 2ta asosiy himoyachi jarohat oldi
   
04 мар 17:01:42
Amirjon Azimkulov
Ответ на комментарий пользователя Choriyev
Ҳа буларни ҳеч ким тўхтата олмайди, 3кун олдин бир ўртоғим айтаётган эди, бизга кубок муҳим эмас ла лига ва ч.лигаси муҳим деб демак, ўзлари ҳоҳлаб кубок ўйинини тарк этишибдида.
Uzlari xoxlab kulgulimasmi ???
Uzi xoxlagan bulsa comeback ga harakat qilmas edi menimcha
   
04 мар 15:01:59
Choriyev
Ҳа буларни ҳеч ким тўхтата олмайди, 3кун олдин бир ўртоғим айтаётган эди, бизга кубок муҳим эмас ла лига ва ч.лигаси муҳим деб демак, ўзлари ҳоҳлаб кубок ўйинини тарк этишибдида.
   
04 мар 13:40:49
ABDUSALOM ZHURAEV
Яна бошқа сарлавҳа остида кечгаям чиқаринглар!
   
04 мар 12:15:58
Rasul Matkarimov1
Keyinroq yana chiqaringlar
   
04 мар 12:13:24
Rasul Matkarimov1
Atletico xaddan tashqari xotirjamlikka berilib yubordi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика