RU

Последние новости

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  1 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  2 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  28 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Финал (превью) Новости

Финал (превью)

Бугун Германия Кубоги финал учрашувида мамлакат чемпиони "Бавария" "Лейпциг" билан бош соврин учун курашади.

Қайд этиш керакки, мазкур ҳал қилувчи баҳс Германия кубоги тарихидаги 76-финал бўлади.

Нико Ковач қўл остидаги "Бавария" финалга қадар "Дрохтерзен", "Родингхаузен", "Герта", "Хайденхайм" ва "Вердер" тўсиқларидан ўтди.

Ральф Рангник бошчилигидаги "Лейпциг" эса финалгача "Виктория", "Хоффенхайм", "Вольфсбург", "Аугсбург" ҳамда "Гамбург" қаршилигидан ўтишга муваффақ бўлди.

Кўриниб турибдики, "Лейпциг" "Бавария"дан фарқли ўлароқ финалга қадар бўлган йўлда асосан Бундеслига жамоаларига қарши рўбару келди. "Бавария"га эса қуръада асосан қуйи лига вакиллари дуч келишди.

"Лейпциг" учун мазкур ҳал қилувчи ўйин Германия кубогидаги тарихий илк финалга айланади. "Бавария" эса бугун Германия кубогидаги ўзининг 23-финалида майдонга тушади. Мюнхенликлар иштирок этган аввалги 22 финалдан 18тасида ғолибга айланган ҳолда бош совринга эгалик қилишган. Ва бу борада яққол етакчи ҳисобланишади. Германия кубогида зафар қучиш бўйича "Бавария"нинг энг яқин таъқибчиси "Вердер" ҳисобида 6та соврин мавжуд. Агарда бугун ҳам "Бавария" зафар қучадиган бўлса, унда мюнхенликлар ўз тарихидаги 19-"DFB-Pokal"ни қўлга киритишади.


Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, кўплаб кучли бешлик чемпионатларида кубок мусобақалари иккинчи даражали ҳисобланади ва кўплаб жамоалар мазкур турнирга асосан иккинчи таркиб футболчилари билан ҳаракатланишади. Германияда эса буткул бошқача манзара. Бу ерда кубокка эътибор чемпионатдан кўра кам бўлмайди. Биринчидан, даврали чемпионатда "Бавария"ни тахтдан тушириш қанчалик қийин бўлса, бошқа жамоалар "Боруссия" билан ҳам рақобатлашишга қурби етмаслиги мумкин. Аммо бир ўйиндан иборат бўлган кубок баҳсларига барча жамоалар жиддий эътибор қаратишади. Сабабики, кубок эгасига еврокубокка йўлланма тақдим этилса, камига нуфуз жиҳатдан ҳам "DFB-Pokal" Германияда анча қадрли. Шунингдек, молиявий тарафлама ҳам Германия кубогидаги иштирок барча жамоалар учун жуда манфаатли.

Германия кубогининг умумий соврин жамғармаси 40 миллион еврога яқин. Кубок мусобақасида иккинчи раундга ўтган ҳар бир жамоа 220 минг евродан ишлаб топади, учинчи раундга чиққан жамоанинг мукофот пули эса 450 минг еврога кўтарилади. Шу тариқа яхши натижага қараб мукофот пуллари ошиб бораверади.

"Бавария" ва "Лейпциг" бугун нафақат кубок, балки ғолиб жамоага бериладиган 2,5 миллион евро учун курашади. Шунингдек, жамоаларга телетрансляциялардан тушган маблағлардан қўшимча бонуслар тўлаб берилади.


Хусусан ўйинга келадиган бўлсак, финал одатдагидек Берлиндаги "Олимпиаштадион" ўтади. Учрашувни Тобиас Штилер бошқариб боради.

РБ Лейпциг

Кубок Германии . Тур final

26/05/2019, 00:00

3
:
0
Завершен

Бавария

Роберт Левандовский - 29', Кингсли Коман - 78', Роберт Левандовский - 85'

Стадион: Olympiastadion, 74322 зрителей

Главный судья: Tobias Stieler

45'
90'
65'  Тайлер Адамс (Конрад Лаймер)
70'  Вилли Орбан (Дайо Упамекано)
82'  Ибраима Конате (Амаду Хайдара)
82'  Дайо Упамекано
29'  Роберт Левандовский
29'  Давид Алаба
65'  Хавьер Мартинес (Корантен Толиссо)
73'  Серж Гнабри (Арьен Роббен)
78'  Кингсли Коман
85'  Роберт Левандовский
85'  Йозуа Киммих
86'  Роберт Левандовский
87'  Кингсли Коман (Франк Рибери)

"Бавария" Германия кубоги финалида 22 маротаба ўйнаган бўлса, шундан атиги тўрттасида мағлубиятга учраган. "Лейпциг" бугун шу ишни бажарган бешинчи жамоага айланиши мумкин.

"Бавария"ни финалда мағлуб этишни уддалаган жамоалар: "Байер Юрдинген", "Вердер", "Боруссия" Дортмунд, "Айнтрахт". 

Қизиғи, ҳозирги кунда "Бавария" бош мураббийи сифатида ишлаётган Нико Ковач ўтган йили финалда "Айнтрахт" билан ҳозирги жамоасини мағлуб этганди. Агарда бугун "Бавария" муваффақият қозонса, унда Нико Ковач кетма-кет Германия кубогини икки хил жамоа билан қўлга киритган мураббийга айланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги финал ўйини "Бавария" афсоналари Рибери, Роббен ва Рафинья учун мюнхенликлар сафидаги хайрлашув учрашувига айланади.

Жаҳон футболидаги такрорланмас тандем — "Роббери" 

Бундеслиганинг охирги турида "Альянц Арена"даги чемпионлик ўйинида ғолибга айланган "Бавария" ўз уйида афсоналар Рибери, Роббен ва Рафиньяга алоҳида эҳтиром кўрсатиб, уларни чиройли кузатиб қўйганди. Берлиндаги финал эса мазкур "RRR" учун том маънодаги финалга айланади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика