Филиппе Коутиньо жароҳат олди
30 дек 2020 09:05
Новости
Филиппе Коутиньо жароҳат олди
Бразилиялик футболчи Ла Лига 16-туридан ўрин олган “Эйбар”га қарши баҳсда (1:1) жароҳатга йўлиқди.
Филиппе Коутиньо “Эйбар”га қарши баҳснинг 66-дақиқасида Миралем Пьяничнинг ўрнига захирадан ўйинга қўшилди. Бироқ бразилиялик футболчининг ўзи жароҳат сабаб 90+2-дақиқада майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Бу вақтда эса “Барселона”да бошқа футболчи тушириш имконияти қолмаганди. Ҳозирча футболчининг жароҳати даражаси борасида аниқ маълумот йўқ.
28 ёшли Коутиньо жорий мавсум “Барселона” сафида 15 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии