RU

Последние новости

13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  0 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  3 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0 10:18Узоқ муддатга сафдан чиққан Гави жароҳати ҳақида фикр билдирди  1 09:48"Манчестер Сити" меҳмонга боради. Лига кубогининг навбатдаги босқичига қуръа ташланди  3 09:40Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  5 09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  17 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  24 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  43

ФИФА бош котиби Терма жамоалар марказидаги қурилиш ишлари билан танишиб чиқди Новости

ФИФА бош котиби Терма жамоалар марказидаги қурилиш ишлари билан танишиб чиқди

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонда футболни оммалаштириш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳамда мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ФИФА бош котиби Фатма Самура бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

Бугун Фатма Самура ФИФА кўмагида Тошкент вилоятида қад ростлаётган Ўзбекистон Терма жамоалари марказини кўздан кечириш учун қурилиш майдонига ташриф буюрди. 



ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов мазкур базадан ўрин олган объектлар, хусусан, футболчилар истиқомат қилиши учун мўлжалланган меҳмонхона, машғулот майдончаси ва заллари, стадион лойиҳаси ҳақида маълумот берди. 



Шунингдек, замонавий ускуналар билан жиҳозланадиган тиббий-тикланиш маркази, кутубхона, ресторан, яшил ҳудуд каби объектларнинг айнан ушбу базадан жой олиши айтилди.


Бундан ташқари, ушбу марказни халқаро стандартлар асосида бунёд этиш, жиҳозлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бир нечта давлатларнинг тажрибаларидан кенг фойдаланилаётгани қайд этилди. 

Ўз ўрнида, ФИФА Бош котиби ҳам мазкур қурилиш лойиҳаси ҳақида ижобий фикрда эканлигини айтиб, бир нечта масалалар юзасидан ўзининг таклифларини билдирди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика