RU

Последние новости

16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 16:30Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  0 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  13 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  19 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  4 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  3 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  31 08:01Месси дубль қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9

Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади" Новости

Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Икки жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади. Ўйинга киришиб кетишимиз бироз қийин кечди. Айниқса ҳимояда хатоларга йўл қўйдик. Шу сабабли, "Нефтчи" вазиятларга эга бўлди. Ўзимиз ҳам вазиятлар яратдик. Улардан фойдаланишимиз керак эди, холос. Ўйин кўпроқ позицион бўлди. Иккинчи бўлимда ҳужумчимизнинг оёғини йиртиб юборишди. Ўша вазиятни такроран кўриб чиқиш керак эди, назаримда. Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади", - деди Февзи Давлетов бугунги баҳс якунлангач.


- "Сурхон" жамоаси яхши ўйин намойиш этди. "Сурхон" жамоаси нега иккита ҳужумчи билан ўйнамаяпти?

- Ҳозирги кунда яхши спорт формасида бўлиб турган биргина ҳужумчимиз бор. Ҳайдаров бироз ўйиндан тушиб қолмоқда. У терма жамоага кетаётгани учун, ўз клубида етарлича ўйин намойиш эта олмаяпти. Шу сабабли, иккинчи ҳужумчимиз йўқ. Абдураҳмонов жуда яхши ўйин намойиш этмоқда. Ҳайдаров бизнинг талабларимизга жавоб бериши керак. Ҳайдаров оптимал спорт формасига қайта олса, биз иккита ҳужумчи билан ўйнашни бошлаймиз.

- "Сурхон" кейинги турда Ғузорга сафар уюштиради. Ушбу учрашувга тайёргарлик режаси қандай?

- Ҳар бир ўйинга тайёргарлик олиб борамиз. Бизда бир ҳафталик тайёргарлик режаси бор. Ҳозир тикланиб олишимиз керак. "Шўртан" кеча ОКМК билан дуранг ўйнади. Сафарда "Шўртан"га ва ОКМКга қарши иккита жиддий ўйин кутиб турибди. Ҳар бир учрашувда жиддий тайёргарлик қўрамиз. Энг муҳими футболчиларни тиклаб олишимиз керак.

- Ҳужумчи жароҳат олди ва майдонни тарк этди. Унинг жароҳати қанчалик жиддий?

- Тез ёрдам хизмати унга ёрдам кўрсатди. Бир ёки икки соатдан сўнг қандай ташхис қўйилганини билиб оламиз. Бу эса Ҳайдаровга яхши имконият.

- Ўнг қанотда муаммолар бордек. Ушбу муаммоларга ечим қидирилмоқдами? Поёнов деярли олдинга ўтмаяпти.

- Абдусаломов спорт формасини тикламоқда. Достон Турсуновни ҳам керакли паллада ўнг қанотда ўйната оламиз. Жумаев ҳам ўйнай олади. Режаларимиз бор. Ўнг қанотимиз активроқ бўлиши керак.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика