RU

Последние новости

12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  1 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  6 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим” Новости

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд коронавирес пандемияси туфайли АПЛ баҳсларини муддатидан олдин тугатиш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг фикримча, ушбу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим. Биламан, кўплаб “Ливерпуль” фанатлари  бу гапларимдан кейин “Манчестер Юнайтед”ни қўллаш мақсадида шу фикрларни билдирди” деб айтиши мумкин. Гап бунда эмас, шунчаки бу мавсумни қандай тугашини тахмин қилолмаяпман. Таваккал қилиш вақти эмас. Ҳаммаси оддий. 

Барча ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида ўтган тақдирда ҳам, майдонда футболчилар ҳаракат қилишадику?! Улар инсон эмасми? Коронавирус уларни ўз домига тортиши мумкинку. Футболчилари бу касалликдан тўлиқ халос бўлмасликлари ёки бирор бир бошқа футболчига вирусни юқтиришлари ҳам мумкинку. Шу сабабли мавсумни давом эттириш тўғри қарор бўлмайди.

Қолаверса, стадионларда аренада хизмат қилувчи хавфсизлик хизмати ходимлари ва бошқалар бўлишади. Ҳамма хавотир остида бўлади. Бу мавсумдаги барча амбицияларни унутиш керак. Гап ҳаёт-мамот  масаласи ҳақида, инсонлар тақдири ҳақида кетмоқда. Бундай ҳолатда футбол иккинчи “план”да бўлади. Эшитинг, биз барчамиз футболни яхши кўрамиз. Мен футболни севаман. Аммо бу ҳаёт ёки ўлим эмас. Қачонки вазият шунгача етиб борадиган бўлса, сиз одамлар соғлиғини ҳаммасидан устун қўйишингиз лозим. 

Мавсумни янгидан бошлаш керак. Бу борада вазият ижобий томонга ўзгариши билан биз янги мавсумни келган жойидан давом эттирсак бўлади. Аммо бу воқеа яқин орада рўй беришига мен ишонмаяпман. 

Агар кейинги ойдан ҳаммаси ўз ҳолига қайтса, мамлакат нормал ҳаёт тарзига ўтса, мавсумни келган жойидан давом эттириш мумкин. Аммо бизга айтилаётган гап сўзларга қараганда, бу ҳолат бу яқин вақт ичида руй бермаслиги мумкин”, дея Фердинанд ўз фикрларини Инстаграмдаги саҳифасида билдириб ўтди.

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика