RU

Последние новости

08:09Месси Дембелени табриклади  0 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  0 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  110 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  42 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик" Новости

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик"

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


"Биринчи ўйинлар ҳар доим ҳаяжонли бўлган. Шунга қарамай, ғалаба қозонишни уддаладик. Кўпроқ гол уришни хоҳлагандик. Гувоҳи бўлганингиздек, шунга яраша вазиятлар ярата олдик. Аммо қизлар реализация борасида оқсашди. Кейинги ўйинларгача бунинг устида ишлаймиз.

— 2-тур баҳслари эртага ўтказилади. Қизлар тикланишга улгуришадими?

— 24 соат менимча етарли бўлса керак. Бугун аксар етакчиларга кўпроқ дам бердик. Агар ўйин Эрон билан бўлса, тўртликлар бошқача шаклда бўлиши мумкин эди. 

— Ўзбекистон бор потенциалини кўрсатдими?

— Йўқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биринчи ўйин бўлгани учун баъзи хатолар ҳам кўзга ташланган бўлиши мумкин. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

— Голларнинг аксари биринчи бўлимда киритилди...

— Чунки танаффусдан кейин рақибимиз ўз хатоларини англади ва пастроққа тушиб ҳимояланишни бошлади.

— Залда мухлислар кўпайишини хоҳлармидингиз?

— Албатта. Келаси баҳсларга кўпроқ ишқибозларни кутамиз. Чунки уй ўйинларида бу жамоага жуда қўл келади ва мунтазам олдинга боришга ундайди.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Умида Зоирова жамоа номидан келаси ўйинларда янада сифатлироқ футбол кўрсатилишини ваъда қилди:

"Ўйин аввалида бироз қийналдик. Кейинроқ тайёрлаган режаларимизнинг барчасини амалга ошира олдик. Биринчи ўйин бўлгани учун бироз қийналган бўлишимиз мумкин. Лекин кейинги ўйинларда янада сифатлироқ ўйин кўрсатишга ваъда берамиз".

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика