RU

Последние новости

02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  2 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  1 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   2 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  17 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  1 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  3

“Фаровон” - 1-БЎСМ. Учрашувдан кейинги фикрлар Новости

“Фаровон” - 1-БЎСМ. Учрашувдан кейинги фикрлар

Иккинчи лига доирасидаги “Фаровон” (Марғилон) - 1-БЎСМ (Марғилон) (2:2) учрашувидан сўнг иккала жамоа бош мураббийлари ва энг яхши футболчилар “Championat.asia” сайтига интервью беришди.

Исломжон Исмоилов ("Фаровон" бош мураббийи)- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз...- Бизнинг жамоамиз йиғилганига ҳали кўп бўлмади. Икки ҳафта мобайнида  янги йиғилган жамоамиз билан машғулотлар олиб бордик. Шу боис бугун ўзларинг гувоҳ бўлдинглар, жамоамиз тўлиқ футбол ўйнади деб айта олмайман, футболчиларимиз бир-бирларини тушуниб, жамоавий ўйин кўрсата олишмади. Тўғри, жамоамиз йиғилганига қисқа фурсат бўлгани, биринчи учрашув эканлиги учун шу каби хатолар бугунги учрашувда кўп кузатилди. Энди хатоларимизни кўриб олдик, бундан буён ҳар бир чизиқ устида жиддий ишлаймиз.    

- “Фаровон” жамоасининг келажакдаги режалари қандай? Жамоа олдига ПРО-лига вазифаси қўйилганми?
- Хабарингиз бор, бизнинг жамоамиз ўтган мавсумда ўтиш баҳсида Олтиариқ туманининг “Ифтихор” жамоасига имкониятни бой бериб, ПРО-лигага чиқа олмаганди. Бу мавсумда ҳам жамоамиз олдига ПРО-лига вазифаси қўйилган. Марғилон шаҳар ҳокими бизга топшириқ бериб, ПРО-лига чиқиш вазифасини қўйди. Шундан келиб чиқиб, қисқа фурсат ичида жамоани тўпладик. Бу мавсумда ҳам мақсадимиз ўзгармайди, “Фаровон” жамоасини ПРО-лигага олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.    



Дониёр Валиев ("Фаровон" футболчиси)
- Дониёр, бугунги учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Биз учрашув бошиданоқ ўйин назоратини ўз қўлимизга олишга уриндик. Учрашув давомида жамоамизда баъзи хатолар кузатилди. Шу боис учрашувда дуранг натижа қайд этилди деб ўйлайман. Рақиб жамоа ҳам яхши шаклланган экан, улар бизга муносиб қаршилик кўрсатишди. Бугун ҳар иккала жамоа ҳам яхши учрашув ўтказди деб ўйлайман. Умуман олганда дербига хос ўйин бўлди.  

- Келажакдаги режаларингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...
- Келажакда Суперлига жамоаларида ўйнаш ниятим бор. Шунингдек Ўзбекистон терма жамоаларида , ёшлар,  миллий терма жамоаларда ўйнашни чин дилдан истайман. Ватанимиз шаънини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиш – бу менинг футболдаги энг асосий орзуим ҳисобланади.  



Жамолиддин Қосимов (1-БЎСМ бош мураббийи)
- Бугунги учрашув ҳақида қандай фикрдасиз?
- Албатта, бугун биз учун биринчи ўйин эди. “Фаровон” жамоаси яхши шаклланган, қийин ўйин бўлишини билар эдик. Шу боис бугунги учрашувга пухта тайёргарлик кўрдик. Бизнинг жамоамиз ёш футболчилардан иборат жамоа, энг ёши катта футболчимиз ҳам 2000-йилда туғилган. Бизнинг жамоа Марғилон 1-БЎСМ жамоаси номи остида иккинчи лига баҳсларида иштирок этмоқда. Бугун Марғилон дербисида  жамоамиз футболчилари ўз акаларига қарши ўйнаб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Бундан биз жудаям хурсандмиз. Бундан буёғига хато ва камчиликларимиз устида ишлаймиз, жамоамизни янада кучайтиришга ҳаракат қиламиз.        

- Жамоанинг келажакдаги режалари ҳақида айтиб ўтсангиз...
- Жамоамиз олдида шундай вазифа бор, биз ўзбек футболига маҳоратли ва ёш футболчиларни тайёрлаб беришга ҳаракат қиламиз.  Таркибимизда 20 нафар ёш футболчилар бор, биз уларни ПРО ва Суперлига жамоаларига муносиб тайёрлаш борасида иш олиб бораяпмиз.Барча қўл остимдаги футболчиларга келажакдаги фаолиятларида улкан зафарлар тилайман.  


Оятилло Саиджалолов (1-БЎСМ футболчиси)
- Оятилло, бугунги учрашувдан олинган таасуротлар билан ўртоқлашсангиз...
- Бугун яхши учрашув бўлди. Биз Марғилон шаҳрининг яна бир жамоаси, “Фаровон” билан ўйнадик. Учрашувдан олинган тассауротлар аъло даражада.  Жамоамиз ёш футболчилардан иборат бўлишга қарамасдан биз бу учрашувда дуранг натижа қайд эта олдик.

- Келажакда Оятилло Саиджалоловнинг қандай режалари бор?
- Ҳар бир футболчи каби мен ҳам ўз олдимга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп суришни мақсад қилганман. Ватанимиз футболига муносиб ҳиссамни қўшиб, Ўзбекистон байроғини янада юксакларга кўтармоқчиман.



Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика