RU

Последние новости

14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  1 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  6 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  2 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  6 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  17 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди Новости

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди

Фарғона вилоятида жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари 2007 ва 2008 йилда туғилган болалар ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Республикамизнинг турли худудларидан икки ёш тоифасида жами 23 та жамоа иштирок этди. Футбол учрашувлари Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида ташкил этилди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Учрашувлар якунида ғолиблар мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Биз мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси вакили Фаррух Зокировга юзландик.

"Жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари Фарғона вилоятидаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида Республика "Спорт мактаблари" футбол лигаси мусобақаларининг бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг финал босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда. 2008-йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақанинг финал учрашувида Сирдарё ва Сурхандарё жамоалари тўқнаш келишди ва якунда сурхандарёлик ёш футболчилар ғолибликни қўлга киритишди. Айни дамда 2007-йилда туғилган болалар ўртасида Наманган ва Фарғона вилояти жамоалари ўзаро куч синашмоқдалар.

Бугун мазкур мусобақа якунида тақдирлаш маросими ташкил этилади. Шу каби футбол мусобақалари келажакда Республикамиз бўйлаб футбол спорт тури бўйича турли мусобақалар янада кўпроқ ўтказилишига замин яратади" - дейди Фаррух Зокиров.






Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика