RU

Последние новости

17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  1 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  4 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 17:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  4 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  0 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  10 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  2 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  2 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  11 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   4

Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди Новости

Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди

2019 йилнинг 26-27 февраль кунлари Фарғона шаҳрида “Келажагимиз умидлари” шиори остида 3-4 синф ўқувчилари ўртасида мини футбол фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий фестиваль юқори савияда ташкил этилди.

Фестиваль “Нефтчи” футбол академияси сунъий қопламали футбол майдонларида ўтказилди. Фестивалда иштирок этган вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 200 нафар 3-4 синф ўқувчи ёшларига 16 нафар малакали мураббийлар мини футбол машғулотларидан сабоқ бердилар. Машғулотлар ўтиш билан бирга болалар мини футбол бўйича блиц турнирда ҳам иштирок этдилар. Фестивалда иштирок этган 200 нафар болаларнинг барчасига Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан ажратилган футбол тўплари, футбол кийими ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Фестивалнинг ташкил этишда вилоят футбол ассоциацияси, вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Нефтчи” футбол мактаби ходимлари фаол иштирок этдилар.  

Шунингдек фестиваль давомида мураббийлар томонидан селекция ишлари ҳам олиб борилди. 33 нафар иқтидорли болалар спорт мактаблари мураббийлари томонидан футбол гуруҳларига таклиф этилдилар.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика