RU

Последние новости

21:25Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қирғизистонга имкониятни бой берди  21 21:17Алонсо ва Флик – Ла Лигада сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзод  2 20:54Рио Фердинанд: "Руни – АПЛ тарихидаги энг мукаммал ҳужумчи. Йиртқични Кейн, Ширер ёки бошқалар билан солиштирманг"  1 20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  6 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  1 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  14 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   18 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  28 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  6

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Новости

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" спорт мажмуасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши, Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ва бошқа мутассадди ташкилотлар хамкорлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Жами 8 жамоа қатнашган мазкур мусобақада иштирокчилар катта таасуротларга эга бўлдилар.

Мусобақа ҳақида иштирокчиларнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган "Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий қисмлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Бекзод Олимов. Мазкур мусобақада биз Фарғона вилояти божхона Бошқармаси номидан иштирок этмоқдамиз. Ҳозиргина биринчи тур учрашувлари якунига етди. Бу каби мусобақалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари соғлом турмуш тарзига амал қилишларига, уларни соғломлаштиришга хизмат қилади".

Бекзод Якубов, мусобақа ҳаками: "Бугун спортнинг футбол тури бўйича Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар хамкорлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида мусобақа ташкил этилмоқда. Бу каби мусобақалар футболнинг оммавийлигини ошириш, шунингдек соғлом турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилади. Иштирокчи жамоларнинг имкониятлари тенг, мусобақа кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда".





Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика