RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  1 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  6 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  3 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Фарғона вилояти ҳокими кубогининг финалчилари маълум бўлди Новости

Фарғона вилояти ҳокими кубогининг финалчилари маълум бўлди

Бугун "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.

"Нефтчи" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни енгди

Фарғонанинг "Нефтчи" ва Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашуви кескин курашлар ва беллашувларга бой ўтди. Ҳар икки жамоа вакиллари ғалаба учун майдонда астойдил баҳс олиб бордилар. Учрашувда дастлаб қўқонликлар сардори Мурод Холмухаммедов, кейинроқ "Нефтчи" футболчиси Жамшид Қобуловга қизил карточка кўрсатилганлиги учрашувнинг кескин руҳда ўтганлигидан далолат беради. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида ҳисоб очилмагач, мусобақа регламентига кўра ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида омад "Нефтчи"га кулиб боқди - 4:3.

“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020” 

Ярим финал

“Қўқон-1912” – “Нефтчи”  – 0:0 (Пенальтилар бўйича 3:4)

Четлатиш: Мурод Холмухаммедов (55), Жамшид Қобулов (64)

“Қўқон-1912”: 33. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Бек Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев, 21. Иван Йосович, 22. Бобур Акбаров,70. Мурод Холмуҳаммедов, 91. Отабек Ҳайдаров. 

Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 30. Ботирали Эргашев, 5. Шодиёр Ҳожиматов, 9. Зоҳид Абдуллаев, 11. Шоҳназар Норбеков, 23. Александр Мерзляков,27. Жасур Ёқубов, 29. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 99. Суҳроб Нуруллоев.

“Нефтчи”: 1. Шерзод Абдураимов, 3. Миржалол Неъматов, 7. Исломбек Каримов, 8. Элдор Эргашев, 9. Алишер Абдувоҳидов, 10. Ислом Тошпўлатов, 13. Жамшид Қобулов, 18. Жавоҳир Расулов, 23. Асил Ғойибжонов, 25. Санжар Зокиров, 32. Достон Тошматов.

Захира: 21. Фаррух Турдалиев, 4. Шоҳжаҳон Рўзиматов, 5. Бобур Исроилов, 11. Достон Бобожонов, 15. Абдужалил Маназаров, 20. Дурбек Камолов, 22. Дилшод Умрзақов, 28. Дониёр Мадаминов, 44.Жамшид Тўрақулов.

"Турон" сўнги дақиқаларда урилган гол эвазига "Истиқлол"ни мағлуб этди

Мусобақанинг иккинчи ярим финал баҳси Фарғонанинг "Истиқлол" ва Яйпаннинг "Турон" жамоалари ўртасида кечди. Муросасиз ва қизиқарли руҳда ўтган учрашувда Жавоҳир Соҳибовнинг сўнги дақиқаларда урган голи яйпанликларга финал йўлланмасини тақдим этди.

"Истиқлол" - "Турон" 0:1

Гол: Жавохир Соҳибов (89)

"Истиқлол": 45. Нодирбек Ашурматов, 4. Жасурбек Эрмаматов, 20. Улуғбек Худойбердиев, 5. Абдухолиқ Қурбонов, 27. Ҳожиакбар Юнусов, 44. Умид Қодиров, 23. Шокир Юлдашев, 78. Аббос Махсталиев, 70. Роббим Ҳасанов, 14. Рустам Абдухамидов, 18. Шохрух Бойқўзиев.

"Турон": 30. Акмал Ортиқов, 15. Шохрух Холматов, 21. Отабек Миралиев, 18. Аслиддин Тоштемиров, 27. Ғолиб Сарибоев, 5. Ойбек Ахматов, 8. Баходир Акрамов, 10. Жавоҳир Соҳибов, 14. Дониёр Исмоилов, 23. Хуршид Асқаралиев, 11. Даврон Исақов.

Мусобақанинг бош соврини учун кечадаган финал учрашувида Фарғонанинг "Нефтчи" ва Яйпаннинг "Турон" жамоалари тўқнаш келишади. Финал баҳси эртага, 7-февраль куни Фарғона давлат университети ўйингоҳида ўтказилади.

Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика