Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти
28 июн 15:15
Новости
Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти
Бугун Суперлиганинг 14-тур учрашувлари давом этади.
Навоийда маҳаллий "Қизилқум" ва Фарғонанинг "Нефтчи" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Жамоалар шу кунга қадар чемпионат доирасида 46 маротаба учрашишган бўлиб, бу ўйинларнинг 23 тасида омад "Нефтчи"га кулиб боққан. 12 та ўйинда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, 11 та беллашувда таблода дуранг натижаси акс этган.
Қизиқ маълумот шуки, фарғоналиклар 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни ютишни уддасидан чиқа олаётгани йўқ. Жамоа охирги маротаба 2008 йилги мавсумнинг 20-турида Навоийда 3 очкога эга чиққан. Кейинги 15 та баҳснинг 8 тасида "олтин изловчилар" ғалабага эришган бўлса, 7 та учрашувда ғолиб аниқланмаган.
Маълумот учун, "Нефтчи" айни дамда жадвалда 6, "Қизилқум" эса 13-ўринда кетмоқда. Учрашув 20:00да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии