Фабрегас: “Имконим бўлганда Мбаппени сотиб олардим. Роналду ва Месси эса...”
21 апр 2020 00:44
Новости
Фабрегас: “Имконим бўлганда Мбаппени сотиб олардим. Роналду ва Месси эса...”
“Монако” ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас агар имкони бўлганида қайси футболчи билан шартнома тузиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
“Роналду 35 ёшда, Месси эса 33. Уларнинг ёши ўтиб бормоқда. Мен Мбаппе билан шартнома тузган бўлардим. Унда ёшлик, иқтидор, менталитет ва ҳужумчиларга хос совуққонлиқ бор. Мен уни ўз жамоамга жон деб қўшиб олардим: у ўн йил юксак савияда ўйин кўрсата олади.
Ҳа, Неймар, Холанд сингари юқорига интилаётган футболчилар ҳам бор. Аммо Мбаппе голлари ва тезлиги билан менга Анрини ёдга солаяпти. Мен айнан шу хислатларни Тьеррида кўргандим. Унга бўш ҳудудга узоқ масофага тўп узатиш ёқимли эди”, - деди испаниялик футболчи.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии