RU

Последние новости

14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  6 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  6 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  2

Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади" Новости

Фабрегас: "Азар "Реал"га кўп нарса бера олади"

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас собиқ жамоадоши Азарнинг "Реал"га ўтиши, Гризманнинг "Барселона"га трансфер қилиниши ва ўзининг Испанияга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

"Азар бетакрор футболчи. У айнан "Реал" учун жуда катта фойдаси тегадиган футболчи. Чунки у майдонда катта ҳудудда ҳаракатланади. У тўпни эгаллашни ва уни назорат қилишни яхши кўради. Тўпни бошқа бир жойда қабул қилиб, дарвоза томони "юриш"ни хуш кўради. Унга "ушбу позицияни эгалла ва шу жойда қол" деб бўлмайди. 

Масалан, "Барселона"да ҳамма позицион футбол кўрсатишга уринади. Тўпни бир бирларига аниқ узатишлари учун ҳамма ўз позициясида бўлиши талаб этилади. Азар эса доим тўп билан бўлиши ва унга эркинлик лозим. У "Реал"га кўп нарса бериши мумкин.

Гризманнинг "Барселона"га ўтиши мен учун "сюрприз" бўлди. У ўтган йили "Атлетико" билан шартномасини узайтирганида, бу клуб билан буюк натижаларга эриша олиши мумкин деб ўйлагандир. Аммо футбол ўзгармоқда. Унинг каталонияликлар сафига ўтиши "Барса"ни янада кучлироқ қилади. Чунки Антуан ҳақиқатан яхши футболчи ва жамоанинг ҳужум чизиғида муҳим роль ўйнаши аниқ.

32 ёшда Испанияга қайтиш ҳақида ўйлашим қийин.  Мен "Барселона"да тўп тепишни истагандим ва уч йил бу жамоа шарафини ҳимоя қилдим. У ерда кўплаб совринлар ютдим ва бахтли эдим. Яна ўз юртимга қайтиб тўп тепишим учун жуда кўп ҳолатлар содир бўлиши керак", дейди Фабрегас.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика