Евро-2024. Виталий Левченко - Украина, Ван Бастеннинг суперголи ва сюрпириз ҳақида
11 июн 19:59
Новости
Евро-2024. Виталий Левченко - Украина, Ван Бастеннинг суперголи ва сюрпириз ҳақида
Аввалроқ сайтимизда Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев, Вадим Абрамовнинг мусобақа ҳақидаги мулоҳазалари эътиборингизга ҳавола қилинган эди.
- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?
- Украина терма жамоасини қўллаб-қувватлайман. Умид қиламанки, улар сифатли футбол кўрсатишади ва ижобий натижалар билан мухлисларни хурсанд қилишади. Бу жамоанинг гуруҳдан чиқишини кутяпман.
- Бу мусобақада қайси терма жамоа сюрпириз кўрсатиши мумкин?
- Фикримча, Хорватия терма жамоаси бу Европа чемпионатида яна ҳаммани хайрон қолдиради. Уларда жуда яхши ва тажрибали жамоа йиғилган.
- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган ва нимаси билан ёдда қолган?
- 1988 йил Германия мезбонлик қилган Европа чемпионати мен кузатган мусобақалар ичидаги биринчиси бўлади. СССР терма жамоасининг финалга чиқиши ва Ван Бастеннинг суперголи. Бу турнирнинг энг чиройли голи сифатида тан олинган.
- Мусобақа фаворити ким? Кимда чемпионлик учун имконият юқори?
- Фаворит битта эмас, бир нечта дея оламан. Германия, Франция, Италия ва Нидерландия. Улар орасидан кимдир мусобақада ғолиб чиқиши мумкин.
Комментарии