RU

Последние новости

10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  0 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  2 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  4 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  7 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1

"Евро-2020 кундалиги". Финляндия — Россия ҳамда "А" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". Финляндия — Россия ҳамда "А" гуруҳининг 2-тур ўйинлари ҳақида

16 июндан Европа чемпионатининг 2-тур учрашувлари бошланди.

Куннинг дастлабки учрашуви "B" гуруҳи доирасидаги Финляндия — Росиия терма жамоалари ўртасида кечди. 

Ўйиннинг илк дақиқаларини россияликлар фаол бошлашди. Лекин 3-дақиқада финляндиялик футболчи Похьянпало ўнг қанотдан етказиб берилган зарбадан сўнг боши билан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо гол инобатга олинмади. Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

Шундан сўнг яна икки терма жамоа навбати билан ҳужумлар уюштиришди. Россия терма жамоасининг ташкил этган ҳужумлари анчагина хавфли бўлди. 25-дақиқада россияликлар ҳимоячиси Фернандес жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Биринчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берилди. 45+3 дақиқада учрашувда ҳисоб очилди. Миранчук чап оёғида зарба бериб тўпни Финляндия дарвозабонининг тўққизлигига жойлади. Шу тариқа биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. 

Иккинчи бўлимда ҳам анчагина хавфли вазиятлар юзага келтиришди терма жамоалар. 51-дақиқада Головиннинг узоқдан берган зарбаси хавфли кўриниш олди. 72-дақиқада яна россияликларда хавфли вазият юзага келди. Кузяевда жуда ажойиб имконият юзага келганди. Лекин бу вазиятда Градецки ажойиб сейв амалга оширди. Шундай қилиб мазкур баҳс Россия терма жамоасининг ғалабаси билан якунига етди ва улар муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритишди.

Статистик маълумотлар:

— Россия Европа чемпионатининг 2012 йилги очилиш учрашувида Чехияни 4: 1 ҳисобида мағлубиятга учратганидан бери, олти ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига чек қўйди;

— Миранчукнинг голи Россия учун унинг олтинчи голи. Шунингдек, 2019 йил ноябрида Сан-Марино дарвозасига гол урганидан бери биринчиси бўлди.

Мазкур гуруҳнинг иккинчи учрашуви — Бельгия — Дания ўйини ҳали ўтказилмади. Ҳозирча 2-турдан сўнг Россия ва Финляндияда 3 очкодан мавжуд ва улар 2 ҳамда 3-ўринларни эгаллаб туришмоқда.

Кечаги куннинг иккинчи учрашуви Туркия — Уэльс термалари ўртасида бўлиб ўтди. 

Мазкур баҳс ҳам анчагина қизиқарли бошланди. Уэльсликлар илк дақиқалардан хавфли вазият яратишди. 6-дақиқада  Бэйлнинг супер паси билан Аарон дарвозабон билан бирга бир чиқди. Унинг берган зарбаси дарвозабон оёқлари билан қайтариб юборди. 9-дақиқада Туркия хавфли ҳужум уюштирди. Ундер Йилмазга ажойиб узатмани амалга оширди, тўп йўл йўлакай ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Унден шундан кейин ҳам бир неча бор хавфли зарба йўллада аммо уларнинг барчаси ноаниқ кетди. 24-дақиқада Рэмзи яна бир бор дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди, бироқ бу сафар ҳам унинг берган зарбасига аниқлик етишмади. 

42-дақиқада ҳисоб очилди. Рэмзи барибир ўз мақсадига етишди. Бэйлнинг супер узатмасидан сўнг Аарон ҳисобни очди. Биринчи бўлим Уэльснинг ғалабаси билан якунланди. 

Иккинчи бўлим биринчисидан ҳам хавфли бошланди. Туркияда ҳам Уэльсда ҳам бир неча хавфли вазиятлар юзага келди бироқ улардан самара чиқмади. 60-дақиқада Туркия дарвозасига пенальти белгиланди. Аммо Бэйлнинг берган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди ва ҳисоб ўзгармай қолди. Учрашув юқори темпда давом этди. Бурак Йилмаз бир неча бор қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Бэйлда ҳам анчагинача яхши имконият бўлди, лекин у ҳам ўз имкониятларидан самара чиқара олмади. Ўйиндаги иккинчи гол ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнггисида урилди. Бэйл чизиқ бўйлаб Туркия жарима майдончасига кириб борди ва тўпни Робертга узатди. У эса гол уриб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. 

Учрашув 2:0 ҳисобида якунланди. 

Статистик маълумотлар:

— Уэльс сўнгги 17 халқаро ўйиннинг 12 тасида дарвозани дахлсизлигини сақлаб қолди;

— Робертснинг голи Уельс сафида 2018 йил сентябрдан бери биринчи голи бўлди.

"А" гуруҳининг иккинчи ўйини Италия — Швейцария терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. 

Ўйин бошиданоқ фаворит саналган итальянлар ўйин давомида чиндан ҳам бу фикрлар тўғри эканлигини исботлаб қўйишди. Баҳсни швейцарияликлар фаоллик билан бошлаган бўлса-да, аммо кейинчалик Италия рақибни жарима майдончаси ичига "қамаб қўйди". 10-дақиқада Спинаццола чап қанот тўпни Швецария жарима майдончига узатди, Иммобиленинг боши билан берган зарбаси эса ноаниқ бўлди. 19-дақиқага келиб Кьеллини гол урди, лекин унинг гол оффсайддан киритилди деб баҳоланди. Орадан 7 дақиқа ўтиб Италия барибир ҳисобда олдинга чиқиб олди. Доменико Берарди ўнг қанотдан ёриб кириб тўпни жарима майдончасига узатди. Мануэль Локателли эса деярли бўш дарвозани ишғол қилди. Голдан сўнг Швейцария яна олдинга ўтишни бошлади. Лекин бундан наф чиқмади. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди. 

Иккинчи бўлимни мезбонлар — Италия терма жамоаси яна фаоллик билан бошлади. 52-дақиқада яна ўша Локателли чамаси 22 метрлардан зарба бериб, ҳисобни иккитага оширди. Мазкур голдан сўнг эса ўйин темпи бироз пасайди. Италия бир неча вазият яратган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади. Чиро Иммобиле қатор вазиятларни кўкка совурди. 89-дақиқада Чиронинг чамаси 23 метрлардан берган зарбаси дарвоза тўридан жой олди. Шундай қилиб Италия қаторасига иккинчи ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди. 

Статистик маълумотлар:

— Италия сўнгги ўн халқаро ўйинда гол ўтказмасдан ғалаба қозонди. Улар ўн ўйин давомида жавобсиз 31 та гол уришди;

— Италия сўнгги 29 та халқаро ўйинда мағлубиятга учрамади;

— Сўнгги ўнта халқаро ўйиннинг ҳар бирида Италия иккита ёки ундан кўп гол урди.

Евро-2020. 2-турдан кейин “А” гуруҳидаги ҳолат 

Мазкур гуруҳда 3-тур ўйинлари 20 июнь куни Тошкент вақти билан 21:00 да ўтказилади. Швейцария Туркияга қарши баҳс олиб борса, Италия Уэльсни ўз майдонида қабул қилади.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика