RU

Последние новости

09:22Суперлига. Бугун 23-турга старт берилади  3 08:55Рустам Ашурматов жума куни майдонга тушиши мумкин, Машарипов эса  0 08:27Остон Ўрунов яна жароҳат олди   5 08:03Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади  13 07:36МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами"га йирик ғалабани тақдим этди  18 02:30Ла Лига. ​"Атлетико" "Райо Вальекано"га қарши ўйинда камбэк амалга ошириб, ғалаба қозонди. Альваресдан феноменал ўйин  4 02:14Европа лигаси. "Рома" ғалабага эришди, "Бетис" ва "Ноттингем" муроса кўчасини танлашди, "Фенербаҳче" эса ютқазди  0 01:55Англия лига кубоги. "Манчестер Сити", "Арсенал", "Тоттенхэм ва "Ньюкасл" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 00:54"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси рўйхатига киритади. УЕФА қоидаларга ўзгартириш киритган  1 00:35Руни: "Одамлар Месси кучлироқ деганим учун мени Роналдуни ёмон кўради деб ўйлашади"  5 00:03УЕФА Исроилни четлатмайди. Бу масала кун тартибидан олиб ташланди  16 23:35ФИФА Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини оширмайдиган бўлди  2 22:49Айбек Нурбаев: "Олимпик MobiUz"ни яхши ўрганган эдик"  3 22:22Янги мавсумдаги илк "Эл Класико"нинг бошланиш вақти ва санаси аниқ!  5 22:06Футзал. Ўзбекистон мағлуб бўлди, лекин Осиё чемпионатига чиқди  9

Eurosport: "Локомотив" Жалолиддинов трансфери вақтида 550 минг еврони ўртада турганларга берган Новости

Eurosport: "Локомотив" Жалолиддинов трансфери вақтида 550 минг еврони ўртада турганларга берган

Москванинг "Локомотив" клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида Россиянинг энг мунозарали трансферини амалга оширди, деб ёзади Eurosport.ru сайти.

Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клубидан 18 ёшли Жасур Жалолиддинов "Локомотив"га кўчиб ўтди. Миш-мишларга кўра унинг учун жами 900 минг евро тўланган.

Футболчи "Локомотив" сафида умуман майдонга тушмади ва Россия премьер-лигасининг бошқа клуби "Тамбов"га ижарага берилди.

Мазкур трансфер ўзбек клубида жанжаллар билан амалга ошган. Eurosport.ru манбасига кўра, Жасур учун тўланган 900 минг евро офшор компанияси ҳисобига ўтказилган. 350 минг евро "Бунёдкор"га тўланган бўлса, қолган 550 минг еврони Москва клуби трансфер амалга ошишида ўртада турган инсонларга берган.

Маълумот учун, мазкур трансферни "Москва" клуби собиқ президенти, айни пайтда агент бўлиб ишлаётган Юрий Белоус бошқарган.

Бу трансфердан кейин "Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев ишдан бўшатилган. Ўзбекистонда эса "Жалолиддинов иши" бўйича ЎФА даражасида текширув бошланган. Мирзаев иккита учрашувда қатнашган ва ЎФАга ўз позициясини тушунтирган. Балки бу тушунтириш барчани қонқтиргандир. Бироқ бу учрашувлардан кейин бирорта расмий хабар берилмади. Яқинда клубда каттагина молиявий қийинчиликлар борлиги маълум бўлди: футболчилар тўрт ойдан буён маош олишмаяпти. Янги раҳбарият эса алоқага чиқмаяпти, - деб ёзади eurosport.ru нашри.

Рейтинг: -39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика