"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида
11 мар 17:09
Новости
"Етакчимизнинг ўлдирилишидан сўнг ЖЧда қатнаша олмаймиз" — Эрон спорт вазири АҚШдаги мундиал ҳақида
Эрон спорт вазири Аҳмад Дунёмали мамлакат терма жамоасининг 2026 йили АҚШда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидаги иштироки борасидаги муносабатини билдирди.
"Бизга иккита уруш тиқиштирилди"
Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги сиёсий воқеалар ва йўқотишлар жамоанинг турнирга боришини имконсиз қилган:
"Коррупцияга ботган ҳукумат томонидан етакчимиз ўлдирилганидан сўнг, Жаҳон чемпионатида иштирок этишимиз учун ҳеч қандай шароит қолмади.
Эронга қарши амалга оширилган шафқатсиз ҳаракатлар фонида — саккиз ёки тўққиз ой ичида бизга иккита уруш тиқиштирилди ва бунинг оқибатида минглаб ватандошларимиз ҳалок бўлди. Бундай оғир шароитда мусобақада қатнашиш учун бизда умуман имконият йўқ", — деди Дунёмали.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии
Уруш инсоният душмани. Лекин кимларнидир манфаати учун у табиат ҳодисасидек нарсага айланиб қолган.
Менинг фикримча, бундай сиёсий важларни админлар бу сайтда айлантирмагани маъқул. Чунки бу сайтда сиёсатчилар эмас, футбол мухлислари йиғилган. Яна билмадим.