RU

Последние новости

18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  2 18:10Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  3 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  5 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  3 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  7 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  10 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  2 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9

"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз" Новости

"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"

"Андижон" жамоаси Тожикистондаги йиғин доирасида илк назорат учрашувида "Эсхата"га қарши майдонга тушди.

"Андижон" – "Эсхата" (4:2) беллашувидан сўнг “Андижон” матбуот хизмати рақиб жамоа бош мураббийи Шуҳрат Умаровдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўради.

“Биз учун ҳам йиғиндаги биринчи ўйин бўлди. Ўйин яхши ўтди. "Андижон" ажойиб жамоа. Кейинги ўйинларида омад тилайман, айниқса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 турнирида. Гуруҳ баҳсларида қатнашади ва жамоага мухлислик қиламиз. Сабаби қўшнилармиз. Шунингдек, бош мураббий Максим Шацкихга ҳам ишларида омад тилайман.

Қизиқарли ўйин бўлиб ўтди. Жамоамиз йиғинида бир қатор ёшлар ҳам бор. Уларни йиғинда синаб кўрмоқдамиз. Учрашув давомида иккита вазиятда гол ура олмадик, рақиб эса имкониятларидан фойдаланди. Яна ишлашда давом этамиз, жамоангизга омад тилайман”, – деди "Эсхата" бош мураббийи.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика