RU

Эшитдик-да! Владимир Назаров "Нефтчи"да Новости

Эшитдик-да! Владимир Назаров "Нефтчи"да

Дарвозабон фаолиятини Фарғона жамоасида давом эттиради.

Бизга маълум бўлишича, Ўзбекистон олимпия термаси посбони айни пайтда Туркияда бўлиб турган "Нефтчи" сафига бориб қўшилади.

Дарвозабон бугун Инстаграмдаги саҳифасида Туркияга учиб кетаётганини расмини жойлади.



Аввалроқ Назаров "Бунёдкор" билан Абу-Дабига йўл олган футболчилар рўйхатидан тушиб қолган эди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли дарвозабон Азиз Ҳайдаров истеъфога чиқарилганидан кейин "қалдирғочлар" сафидан кетган. У 7 январь куни "Бунёдкор" билан 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома тузган эди. 

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика