RU

Последние новости

02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  0 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  9 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  1 00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  2 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  1 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  12 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  46 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7

Эшитдик-да! "Сурхон" раҳбарияти истеъфога чиқди, Актамов ҳам кетиши мумкин Новости

Эшитдик-да! "Сурхон" раҳбарияти истеъфога чиқди, Актамов ҳам кетиши мумкин

Бу ҳақда championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиев маълумот бермоқда.

"Сурхон" раҳбарияти истеъфога чиқарилган. Жамоани 2021 йилда ёпилган Тошкентнинг "Оқ-тепа" клуби орқали сизга яхши таниш бўлган Шоғуломовлар оиласи қабул қилиб олиши кутиляпти.

Раҳбариятдаги ўзгаришлар натижасида Ҳамиджон Актамов ҳам клубдан кетиши мумкин. Ёдингизда бўлса, у август ойида "Сурхон" таклифини қабул қилиб, аутсайдерлар зонасида бораётган жамоани Суперлигада олиб қолган эди.

44 ёшли мутахассиснинг кетиши Термиз клубининг келаси мавсум режаларига таъсир қилиши аниқ. Чунки "Сурхон"нинг стратегик ривожланишига жавоб берадиган Актамов 2023 йилда ОЧЛ йўлланмаси учун курашадиган жамоа қурмоқчи эди. Бу йўлда дастлабки қадамлар ташланган. Хусусан, Грузия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган Имрон Улад Омар, Сурия терма жамоасининг асосий дарвозабони Иброҳим Алма ҳамда тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов билан келишувга эришилган. Шунингдек, Темурхўжа Абдухолиқов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Сияваш Ҳақназарий билан музокара ўтказилаётган эди.

Актамовнинг кетиши бу трансферларнинг барчасини бекор қилади", — "ФР| футбол АНАЛИЗИканалида.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика